Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » ёш болакай офтобда машинани ичида қолиб кетди

ёш болакай офтобда машинани ичида қолиб кетди

09 июнь 2020 йил
127
0

 Ижтимоий тармоқда “Жиззахда ёш болакай офтобда машинани ичида қолиб кетган, калит қўлида, лекин очишни билмаяпти” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан.
Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:00 лар атрофида Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Сувонобод МФЙда яшовчи М.С. ўзига тегишли “Матиз” русумли давлат рақам белгиси 25 G 719 DA бўлган транспорт воситасини яшаш хонадони ёнида юваётган вақтда фарзанди 3 ёшли Асадбек қўлида “Magicar” номли автомобилни очиш ва ёпиш учун мўлжалланган мослама билан транспорт воситаси ичига ўтирган.

Фуқаро М.С. автомобилни ювиш билан овора бўлган вақтда ичидаги фарзанди Асадбек қўлидаги мослама билан ўзи билмаган ҳолда автомобиль эшикларини қулфлаган.

Фуқаро М.С. тез фурсатда автомобиль эшигини ташқи томондан очиб, фарзанди Асадбекни соғ-саломат транспорт воситаси ичидан ташқарига чиқарган.

Автомобиль қулфланиб қолгандаги ҳолат фуқаро М.С.нинг қўшниси томонидан видео тасвирга олиниб ижтимоий тармоққа тарқатилган.

Барча ота-оналардан фарзандларини автомобиль ичида ёлғиз қолдирмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар