https://dewansengketa.id/wp-includes/images/https://jdih.bangkatengahkab.go.id/vendor/images/https://dpmptsp.tabalongkab.go.id/images/http://sirika.bkkbn.go.id/svg/https://fh.uki.ac.id/vendor/vide/https://buku.ortax.org/sgacor/https://feb.unismuh.ac.id/wp-content/languages/https://assembly.lumbini.gov.np/css/
SLOT DANASLOT GACORSLOT DANA/SLOT GACOR MAXWINSLOT GACORSLOT DANASELOTGACORKUSLOT DANASLOT DANASLOT PULSASLOT DANASLOT GACORSITUS SLOT GACORSLOT GACORSLOT GACOR
slot dana slot dana rajaslot303 selotgacorku pastigacor88 pastigacor88 slot gacor terbaru dana toto slot dana sbobet slot gacor maxwin
 Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасига Хитойликлар ҳам келишди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасига Хитойликлар ҳам келишди

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасига Хитойликлар ҳам келишди

16 март 2024 йил
74
0

Жорий йилнинг 17-26 январь кунлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилик ҳокимлик масъуллари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, барча туманлар ҳокимлари ва тадбиркорлардан иборат 70 нафарлик делегация Хитой Халқ Республикасида бўлган эди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатларининг 700 дан ортиқ бизнес вакиллари ўртасида икки томонлама “B2B” шаклидаги ўзаро ҳамкорлик музокараларида вилоят делегациясидан 100 га яқин тадбиркорлар иштирокида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик музокаралар бўлиб ўтганди.

Жиззах вилояти ҳокимлигида мазкур учрашувлар давомида вилоятимиз билан савдо иқтисодий шартномалар тузган Хитой давлати тадбиркорлари ташриф буюришди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев хитойлик тадбиркорларга вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятлари ҳақида айтиб, икки томон ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидлади.

Ўз ўрнида Хитой давлати тадбиркорлари ҳам ўзаро ҳамкорликдан манфаатдорлигини билдиришди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларни Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасига таклиф этди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек жорий йилнинг 14-15 март кунлари Жиззах шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Ярмаркада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика ва доривор ўсимликлар соҳасида фаолият юритиб келаётган корхоналар иштирок этишмоқда.

Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Хитойлик тадбиркорлар вилоятимиз ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишиш баробарида янги ҳамкорлар билан ҳам музокаралар олиб боришди.

Якунда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ярмарка иштирокчилари кўргазмалари билан танишиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар