Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» »  Маҳаллий бюджетлар тўғрисида маълумот

 Маҳаллий бюджетлар тўғрисида маълумот

25 апрель 2024 йил
8
0

 Маҳаллий бюджетлари ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан ортириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисида маълумот

 

Даромадлар таҳлили;

 

Бюджет даромадлари контингент режаси 22 млрд. 735 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 22 млрд. 976 млн.сўмга, белгиланган режага нисбатан 241,0 млн.сўмга ортиғи билан ёки режа 101 % га бажарилган.

Шундан, туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 14 млрд. 026 млн.сўмни ташкил этиб, хақиқатда 14 млрд. 362 млн.сўмга, белгиланган режага нисбатан 336,0 млн.сўмга ортиғи билан ёки белгиланган режа 102 %га бажарилган.

Белгиланган режани бажарилиши солиқ турлари кесимида қуйидагича:

  • Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи туридан белгиланган режа 453,5 млн.сўмни ташкил этиб, хақиқатда тушум 492,2 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 38,7 млн.сўмга ортиғи билан ёки режа 109 %га бажарилган.
  • Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи туридан белгиланган режа 735,0 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 761,4 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 26,4 млн.сўмга ортиғи билан ёки режа 104,0 % га бажарилган.
  • Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи туридан белгиланган режа 841,0 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 992,5 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 151,5 млн.сўмга ортиғи билан ёки режа 118,0 % га бажарилган.
  • Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи туридан белгиланган режа 2 млрд. 279,2 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 2 млрд. 367,3 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 88,1 млн.сўмга кўп ёки режа 104,0 % га бажарилган.
  • Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи туридан белгиланган режа 1 млрд. 452,0 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 1 млрд. 527,2 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 75,2 млн.сўмга кўп ёки режа 105,0 % га бажарилган.
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ туридан белгиланган режа 598,5 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 699,1 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 100,6 млн.сўмга кўп ёки режа 117,0 % га бажарилган.
  • Туман маҳаллий бюджетига ундириладиган бошқа тушумлардан белгиланган режа 13,0 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда тушум 498,6 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 485,6 млн.сўмга кўп ёки белгиланган режа 3835%га бажарилишига эришилган.

 

Маҳаллий даромадларнинг режа кўрсаткичи кам бажарилган солиқ турлари кесими қуйидагича:

  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи туридан белгиланган режа 7 млрд. 211,7 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 6 млрд. 708,0 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 503,7 млн.сўмга кам ёки белгиланган режа 93,0 % га бажарилган.
  • Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қаътий белгиланган солиқ туридан белгиланган режа 191,0 млн.сўм ташкил этиб, хақиқатда тушум 155,3 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 35,7 млн.сўмга кам ёки режа 81,0 % га бажарилган.
  • Акциз (бензин, дизел ва газ истеъмолидан) солиқ солиғи туридан белгиланган режа 240,9 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 160,8 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 80,1 млн.сўмга кам ёки белгиланган режа 67,0 % га бажарилган.
  • Ижара тўловлари солиқ туридан белгиланган режа 10,1 млн.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 0,2 млн.сўмга белгиланган режага нисбатан 9,9 млн.сўмга кам ёки режа 2,0 % га бажарилган.

Ҳаражатлар таҳлили:

Пахтакор тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил I-чорак аниқланган ҳаражатлар режаси 35 млрд. 460 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 32 млрд.
416 млн.сўмга
ёки режага нисбатан 91,4 % бажарилди.

Жумладан, соҳалар кесимида кўриб чиқилганда:

  • Умумий аҳамиятдаги давлат хизматлари ва бошқарув соҳасини молиялаштириш харажатлар режаси 5 млрд. 604 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда
    5 млрд. 127 млн.сўмга ёки режага нисбатан 91,5 % га;
  • Иқтисодий масалалар (Қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги) соҳасини молиялаштириш харажатлари режаси 1 млрд. 240 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 1 млрд 192 млн.сўмга ёки режага нисбатан 96,2 % га;
  • Уй-жой ва коммунал хизматлари соҳасини молиялаштириш харажатлари режаси 2 млрд. 258 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 2 млрд. 191 млн.сўмга ёки режага нисбатан 97,0 % га;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳаражатлари режаси 14 млрд. 327 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 13 млрд. 336 млн.сўмга ёки режага нисбатан 93,1 % га;
  • Дам олиш, маданият ва спорт соҳаси харажатлари режаси 2 млрд.
    080 млн. сўм
    бўлиб, ҳақиқатда 1 млрд. 971 млн.сўм га ёки режага нисбатан

    94,8 % га;
  • Таълим соҳаси харажатлари режаси 9 млрд. 324 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 8 млрд. 115 млн.сўмга ёки режага нисбатан 87,0 % га;
  • Ижтимоий ҳимоя (Қарилик, болали оилалар, моддий ёрдам, ун ва қолипли нон учун компенсация, меҳнат ва ижтимоий мослашув) харажатлари режаси 625 млн.сўм бўлиб, ҳақиқатда 481 млн. сўмга ёки режага нисбатан 77,0 % га;

Чорак барча муассасаларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақи тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида юқори бюджетдан мазкур ҳаражатлар учун жами 10 млрд. 791 млн.сўм тартибга солувчи трансферт маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаси сифатида 2024 йил 1 январ холатига эркин қолдиқ маблағлари 1 млрд. 085 млн.сўмга шаклланган, ушбу маблағлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорларига асосан қуйидагича сарфланди, жумладан:

  • "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га 506,6 млн. сўм;
  • ММТБга узоқ худудлардан қатновчи мактаб ўқувчиларини автобусда олиб кетиш ва олиб келиш учун 94,0 млн.сўм;
  • Ўз.Рес. ВМнинг 2021-йил 17-сентябрдаги №585-сонли қарорига асосан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 7 нафар хотин-қизларни тўлов шартномаси маблағларини тўлаб бериш учун 22,5 млн. сўм;
  • Маданият ва санъат соҳасида фаолият кўрсатаётган икки нафар ходимнинг тўлов шартномасида кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш учун 7,1 млн. сўм;
  • Ўз.Рес. Халқ артистлари ака-ука Ешчоновлар рахбарлигидаги Хоразм вилояти анссамбл жаиоаси 2023-йил 24-ноябр кунлари тумандаги "Олмазор" МФЙ аҳолисига маданий хизмат харажатларини тўлаб бериш учун 20,0 млн. сўм;
  • Туман ҳокимлиги балансидаги хизмат автомобилларини жорий таъмирлаш харажатлари учун 47,0 млн. сўм;
  • Пахтакор туман ҳокими кубоги мусобақаси учун 32,1 млн. сўм;
  • Туман ҳокимлиги, халқ депутатлари туман Кенгаши, туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда ғазначилик хизмати ҳодимларини рағбатлантириш учун 0 млн.сўм;
  • Тумандаги тадбирлар учун баннерлар ясатиш ва бошқа харажатлар учун 0 млн.сўм;
  • Тумандаги 4-19-20-сонли умумтаълим мактабларининг кусб-хунар хоналари зарур жиҳоз ва хом-ашёлар харид қилиш учун 6 млн.сўм;
  • Тумандаги 4-13-16-сонли умумтаълим мактабларининг хоналарига зарур жиҳозлар харид қилиш учун 0 млн.сўм;
  • Пахтакор туманидаги отахон ва онахонларга “Кексалар чойхонаси” тадбирини ўтказиш учун 7 млн.сўм;

 

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 71-сонли қарорига асосан жорий йил 1-чорак давомида туман маҳаллий бюджетига 514 млн.сўм келиб тушган бўлиб, ушбу маблағлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорларига асосан қуйидагича сарфланди, жумладан:

 

  • Инсон ижтимоий хизматлари маркази биносини жорий таъмирлаш учун 208,9 млн. сўм;
  • Туман худудидаги Экобозор олдини темир панжара билан ўраш учун 30,0 млн. сўм;
  • 2-умумтаълим мактабига замонавий компютерлар харид қилиш учун 180,0 млн. сўм;

 

Фуқаролар учун очиқ бюджет жараёнлари тўғрисида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3917-сонли ҳамда
2021-йил 13-апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 30-январдаги КҚ-666-ИВ-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган:

 

  1. 2024 йил 1-мавсум доирасида овоз бериш жараёнлари 5-апрелга қадар давом этганлиги учун ғолиблар аниқланмаган, шу сабабли тадбирларни молиялаштиришга маблағ йўналтирилмаган. Овоз бериш якунларига кўра ғолиб деб топилган ташаббуслар рўйхати расмий равишда Сизларга киритилган. (9 та ташаббус ғолиб бўлган)

 

  1. 2024-йил I-чорак давомида “Ташаббусли бюджет” жараёнларида соҳалар кесимида ғолиб деб топилган лойиҳалар мавжуд эмас.

 

  1. 2024 йил II-чорагида Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилди:

-          Фуқаролар ташаббуси жамғармасининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан – 1 005,2 млн.сўм

ўм

-          Туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми ҳисобидан – 904,3 млн.сўм.

-          2024-йил бошига шаклланган туман эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи – 506,6 млн.сўм.

2024-йил 1-апрел ҳолатига жами бўлиб Фуқаролар ташаббуси жамғармасига –2 416,2 млн.сўм маблағ йўналтирилган.

Хизматлар соҳасида:

- хизматлар ҳажми 88,8 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврида 74,8 млрд.сўм)га кўрсатилиб, ўсиш суръати 109,8 фоизга бажарилди;

-хизмат кўрсатиш соҳасида 606 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 828 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган прогноз кўрсатгичлар 136,6 фоизга бажарилди;

-хизматлар соҳасида январь-март ойларида 29 та янги шахобчалар (лойиҳалар) ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, умумий қиймати 11,7 млрд.сўмлик 31 та хизмат кўрсатиш шахобча (лойиҳа)лари ишга туширилиши натижасида белгиланган кўрсатгичлар 107 фоизга бажарилган.

https://docs.google.com/document/d/1s6F_qyuVwa7_NHbnl92QHcW800ciHVnx/edit?usp=drive_link&ouid=108910633318057953272&rtpof=true&sd=true  

 

Пахтакор туман иқтисодиёт ва

молия бўлими бошлиғи в.в.б:      А.Мелибоев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар