Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Фуқаро Дусмурадова Нилуфар Комил қизига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратиш

Фуқаро Дусмурадова Нилуфар Комил қизига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратиш

18 май 2020 йил
111
0

18 май  2020  йил                             №  204                                  Пахтакор шахри

 Фуқаро Дусмурадова Нилуфар Комил қизига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги 5466-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, туман қурилиш бўлимининг 2020 йил 7 мартдаги 01-53-сонли хулоса хатини ҳамда Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий комиссиясининг 2020 йил 13 майдаги далолатномасини инобатга олиб,

                                          

                                         Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н

 

  1. Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган доимий комиссиясининг 2020 йил 13 майдаги далолатномаси тасдиқлансин.
  2. Пахтакор тумани “Пахтакор” ҚФЙ ҳудудидан фуқаро Дусмурадова Нилуфар Комил қизига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш учун 0,04 га ер майдони ажратиб берилсин.
  3. Ажратилган ер майдонини тегишли ҳужжатлар асосида ўлчаш, ерга бўлган ҳуқуқни тасдикловчи ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш туман бош архитектори (А.Жўраев) ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (У.Мелибоев)га топширилсин.
  4. Фуқаро Н.Дусмурадовага ажратилган 0,04 га ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланмаса Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан унга ажратилган ер майдони белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинсин.
  5. Қурилиш ишлари тугаллангандан сўнг Жиззах вилояти “Ермулккадастр” ДК Пахтакор тумани филиали (Ш.Мингжигитов)дан рўйхатдан ўтказиш мажбурий деб ҳисоблансин.
  6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хасанов зиммасига юклатилсин.

Буюртмачига қўйиладиган талаблар:

-қурилиш ишларини бошлашдан олдин вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан экспертиза хулосасини, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ), лойиҳа-смета ҳужжатлари, вилоят Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (ДАҚН) томонидан келишиш ҳужжатларини олиш;

-қурилиш жараёнида архитектура, санитария, ёнгинга қарши меъёр ва талабларига риоя қилиш, қурилиш ишлари тугагандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш туман ишчи комиссияси далолатномасини олиш.

 

 

                 Туман ҳокими                                     Ш.Бабаев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар