Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани прокурорининг ёшлар билан ўтказган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви

Пахтакор тумани прокурорининг ёшлар билан ўтказган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви

12 июнь 2020 йил
210
0

Пахтакор тумани прокурорининг ёшлар билан ўтказган
“Прокурор ва ёшлар” 
учрашуви

     Пахтакор тумани прокурори - А.Юлчиев, туман прокурори ёрдамчиси –  Р.Хомиджонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтакор туман Кенгаши раиси А.Бўтаев ёшлар билан учрашди. Мухтарам Президентимиз 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказиб, бугунги кунда ёшлар ҳаётидаги муаммолар ва долзарб вазифалар муҳокама қилинганлиги, глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир, соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди;


 Бугун юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, навқирон авлод манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий фаоллиги, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганини, замонавий, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишда Пахтакор ёшлари ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлаётганлиги, натижада туманимиз ёшлари кўплаб соҳа ва йўналишларда ўзининг маҳорати, шижоати, куч-ғайратини намоён этиб ўтган бир йил давомида ўзининг салоҳияти ва имкониятини намоён қилиб, кўплаб ютуқларга эришганлигини таъкидлаб ўтди.

 Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларни ва муаммоларини маълум қилишди. Жумладан,

 Пахтакор тумани, Оқ булоқ ҚФЙ, Ёшлик кўчасида яшовчи Баратов Умарали Махмуд ўғли, тадбиркорлик фаолиятининг хўжалик совуни ишлаб чиқариш йўналиши бўйича имтиёзли кредит олиш ва ўз тенгдошларини иш билан таъминлаш масаласида;

Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли ҚФЙ да яшовчи Беркинов Расул томорқа ташкил этиб, озиқ-овқат махсулотларини етиштириш бўйича кредит олиш масаласида;

Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙ  фуқароси Узоқова Ҳалима туманда пахта ва ғалла етиштириш бўйича фермерлик билан шуғилланиш учун ер олиш масаласида;

Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙ Нодиров Насрулло Мухаммадназир ўғли тадбиркорликнинг балиқчилик соҳаси бўйича кредит олиш масаласи;

Пахтакор тумани, Олтинкўл МФЙ фуқароси Юлдашева Набира ўз қарамоғига олган қизнинг балоғат ёшига етган бўлсада, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги ва уни очиш масаласида;

Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли ҚФЙ фуқароси Беркинов Муҳаммад туманда чорвачилик комплекси ташкил қилиш учун кредит олиш масаласида;

Пахтакор тумани, Олтинкўл МФЙ фуқароси Ўроқбоев Шоҳруҳ туманда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга ажратилган 50 га ер майдонинидан фойлаланиш учун сув етиб бориш муаммоси мавжудлиги ҳамда ер майдонини қўшимча 4 га кенгайтириш  ёшларга ажратилган ер майдони масаласида;

Пахтакор тумани, Чаманзор ҚФЙ фуқароси Каримова Фазилат ўз мутаҳассислиги бўйича иш билан таъминлаш масаласида;

Пахтакор тумани, Чаманзор ҚФЙ фуқароси ўз маблағи евазига сотиб олинган ер участкасини ўз номига ўтказиш масаласида;

Пахтакор тумани, Мингчинор ҚФЙда яшовчи Юсупов Темур сунъий қопламали кичик футбол майдончасини ташкил қилиш бўйича кредит масалсида;

Пахтакор тумани, Оқ булоқ ҚФЙ, Чўлпон кўчасида яшовчи Раббимова Нодира тикувчилик бўйича тумандаги цехларига ишга жойлашиш масаласида;

Пахтакор тумани, Тошкент МФЙда яшовчи фуқаро Қурашева Ҳилола ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш масаласида;

Пахтакор тумани, Мингчинор ҚФЙда яшовчи фуқаро Қозоқбоев Аваз тадбиркорлик билан шуғилланиш учун кредит ва ер масаласида;

Пахтакор тумани, Мингчинор ҚФЙда яшовчи фуқаро Мингжигитов Шерали чорвачилик бўйича кредит олишда амалий ёрдам сўраш масаласида;

Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙда яшовчи фуқаро Ҳайдаров Жасур тадбиркорлик билан шуғилланиш бўйича ер майдони олишда амалий ёрдам сўраш масаласида;

Шундан сўнг туман прокурори А.Юлчиев сўзга чиқиб, туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида кўрсатиб ўтилган масалалар ечими бўйича доимий назорат ўрнатилишини, ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни доимий иш билан таъминлаш ва ёшларнинг бошқа масалалар бўйича барча муаммолар ҳал этилишини айтиб тегишли ташкилотларга топшириқлар бериб ўтди.

Мамлакатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан “Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз, 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш


 йили бўлади” деб такидлаган сўзлари ҳозирда ёшларга қаратилаётган улкан эътибордан далолат эканлигини айтиб ўтди. 


 

 

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

туман Кенгаши ходими Х.Данабоева

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар