Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Пахтакор туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

16 июнь 2020 йил
169
0

 Пахтакор тумани аҳолиси тамонидан сайёр қабулда жами 19 та масала кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пахтакор туман Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг туман мутасадди ташкилот  раҳбар ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида туман аҳолисининг муаммолари ўрганилди. Тадбир карантин талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилди.    

Оммавий қабулда жами 19 нафардан зиёд фуқаро турли масалалар бўйича мурожаат этди. Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт, маблағ талаб этадиган мурожаатлар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр оммавий қабулга моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш, газ, электр, таъминоти бўйича одамларни қийнаётган муаммолар жойида кўриб чиқиб ҳал этилгани одамларнинг давлатимиз сиёсатига, ислоҳотларнинг истиқболига ишончини янада оширди. 

Президентимиз томонидан одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйилаётганида чуқур маъно ва халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топди. 


 

 Пахтакор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар