Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туман ҳокими туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблар директорлари кузатув кенгаши аъзолари билан сухбатлашди.

Пахтакор туман ҳокими туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблар директорлари кузатув кенгаши аъзолари билан сухбатлашди.

24 июнь 2020 йил
189
0

Пахтакор туман ҳокими туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблар директорлари кузатув кенгаши аъзолари билан сухбатлашди. 

 Туман халқ таълими бўлими мудири Д.Хайрқулова бугунги таълим бўйича маълумот берди:

Туманда 18 та умумтаълим мактабларидан 2019-2020-ўқув йилида жами 1032 нафар 11-синф битирувчилари тамомлади. Шундан ўтказилган якуний сўровномалар натижаларига кўра  936 нафари олий таълим муассасасида ўқиш истагини ёзган бўлиб, 53 нафари техникумларда, 9 нафари тадбиркорлик билан шуғулланишини, 3 нафари ҳарбий хизматга боришни, 31 нафари ҳунар ўрганиш истагини билдирган.   

Жорий йилда 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш сифатини яхшилаш бўйича халқ таълими бўлимида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичида тўғри йўлни танлаши, ўзининг билим ва имкониятларини аниқлаш учун туман халқ таълими бўлимида “Маслаҳат маркази”  ташкил этилиб, ушбу марказда психолог, фан методистлари, мониторинг гуруҳи иш олиб бормоқда. Шунингдек битирувчилар учун “e-sinov” телеграм бот орқали онлайн тест жараёнлари ташкил этилган. Ушбу бот орқали битирувчилар ДТМ томонидан тайёраланган тестларни ишлаб ўзларининг билим даражаларини ва тест ишлаш малакасини онлайн тарзда ошириб боради. Тест натижалари мактаблар кесимида таҳлил қилиниб борилиши ҳақида маълумот берди.

 Мамлакатимизда таълим тизимини модернизация қилиш, уни қайта қуриш, фан, техника, технология, иқтисодиётнинг замонавий ютуқлари асосида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда, — деди  туман ҳокими.

 Пахтакор тумани ҳокими Ш.Бабаев битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, олий ўқув юртларига, касб-ҳунар мактаби ва техникумларига жалб қилиш бўйича туман халқ таълими бўлимига алоҳида топшириқлар берди. Бугунги кунда битирувчиларнинг олийгохга тайёргарлиги бўйича мактаб директорлари билан алоҳида бирма бир суҳбат ўтказиб, тегишли вазифа ва топшириқларни белгилаб берди. Туман ҳокими йиғилиш иштирокчиларининг фикрларини тинглади.

1-умумий ўрта таълим мактаби Кузатув Кенгаши раиси С.Муродов сўзга чиқиб, мактабнинг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида гапирда. У ўз сўзида ўқитувчилар ва ўқувчиларга қўшимча машғулотлар олиб бориш учун синф хоналари етишмаслигини, шунинг учун қўшимча бино қуриш кераклигини сўради.

 Бугунги таълим ҳақида нафақадаги фахрий устоз Хван Олга Борисовна ўз фикирларини билдирди. Таълим сохасидаги эришаётган ютуқларимиз, бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш, ёшларимизнинг хорижий давлатларда таълим олиш учун имкониятлардан оқилона фойдаланиб юртимизга хисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишига истак билдирди. Шунингдек у ўз сўзида мактаб рахбарларига таълим сифатини оширишни истаса педагог кадрларга эътибор қаратишни, ишга масъулиятли, ўз мутахассислиги бўйича кучли билимга эга бўлган кадрларни олиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди.

 Пахтакор тумани хокими Ш.Бабаев йиғилиш қатнашчиларига хар ойда бир марта мактаб директорлари, кузатув кенгаши аъзолари ва туман халқ таълими бўлими ходимлари билан биргаликда хисобот йиғилиши ўтказишни режа қилиб белгилаб олди.

  

Туман ҳокимлиги

ахборот хизмати рахбари

Рамзиддин Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар