Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Пахтакор туман ёшлари тақдирланди

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Пахтакор туман ёшлари тақдирланди

29 июнь 2020 йил
163
0

“Дунёда халқлар илм воситаси ила тараққий этади”

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил 30 июнь куни ташкил этилган эди. Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтариш, ёшлар ҳаёти, уларнинг келажаги учун янги саҳифа очилишида муҳим аҳамият касб этди. Эътиборлиси, 30 июнь Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ёшлар куни этиб белгиланди.

 

Ўтган уч йиллик даврга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва амалий кўмаги асосида Ёшлар иттифоқи фаолиятига доир жами 50 та қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Натижада мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда мутлақо янги тизим яратилди.

 

Ёшлар иттифоқига ўз вазифаларини бажариши, йигит-қизларимиз чин дилдан интиладиган кучли ташкилотга айланиши учун зарур ҳуқуқий ва амалий ваколатлар, тегишли имтиёзлар яратиб берилмоқда.

 

Бугун Ёшлар иттифоқи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда мамлакатимизда «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида профессионал фаолиятни самарали амалга оширадиган замонавий тузилмага айланди.

 

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Қонунчилик палатаси ҳузурида «Ёшлар клуби» ташкил этилди.

 

Иттифоқ фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар фаолияти йўлга қўйилди.

 Айни пайтда инсоният мураккаб пандемия шароитида, кутилмаган талотўплар замонида яшамоқда. Кўҳна тарих гувоҳ, халқимиз бошига тушган не-не синовларни ақл-заковати, сабр-бардоши ва меҳнаткашлиги билан мардонавор енгиб ўтган. Бугунги пандемия шароитида ҳам халқимиз ўзининг ана шундай юксак фазилатлари билан жаҳонга намуна бўлмоқда.

 

Мисол учун айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи энг ривожланган давлатларни ҳам ўйлантириб турган бир вазиятда мамлакатимизда «Ҳар бир ёшга – бир гектар» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ёшларимизга ажратилган ерларда деҳқончилик қилиб, мамлакатимизда озиқ-овқат захирасини яратишга катта ҳисса қўшмоқда. Ёшларимизнинг меҳнатга бўлган бундай муносабати, албатта, таҳсинга сазовордир. 

 Шу ўринда коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олган бугунги мураккаб шароитда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда Ёшлар иттифоқининг кўнгилли ёшлар гуруҳлари муносиб ҳисса қўшганини таъкидлаш лозим.

 “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ривожланган ёш тадбиркорлар томонидан хайрия ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Шунингдек, «Сардоба» сув омбори тошқинидан талафот кўрган оилалар хонадонларини янгидан тиклаш ва улар учун соғлом яшаш шароитларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳамда ҳудудлардан келаётган хайрия маҳсулотларини тартибли жойлаштириш ишларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг минг нафарга яқин волонтёри кўмаклашмоқда. 

 Пахтакор туман ҳокимлиги, туман прократураси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши тамонидан тумандаги истеъдодли, энг фаол ёшларни туман молия бўлими мажлислар залида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишда, шарт шароитлар яратиб беришда ўзларининг беминнат хизматларини бериб келаётган тўртта сектор рахбарлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ТАШАККУРНОМАлари билан тақдирланди.

Бугун жонажон Ўзбекистонимиз ўзининг янги тарихий тараққиёт босқичида турибди. Буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таъкидлаганидек, «Дунёда халқлар илм воситаси ила тараққий этади. Асир ва забун бўлганлар эса илмсизликдан». Шу маънода кўзланган энг олий мақсадларга эришиш янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларимизнинг бугунги саъй-ҳаракатига, фидойилигига боғлиқ. Чунки энди нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда эскича тартиб-тамойиллар билан яшаб бўлмайди. Буёғига янги ғоя ва инновациялар даври бўлади. Инновацияларни эса ёш авлод ҳаётга татбиқ этади.

 

 

 

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Пахтакор туман Кенгаши

ўринбосари Сардор Лапасов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар