Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган чора-тадбирлар

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган чора-тадбирлар

03 июль 2020 йил
131
0

 Пахтакор туманида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида  

 

 Давлат тилига оид қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш бўйича:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарори ижроси юзасидан туман ташкилот ва муассасаларида босқичма-босқич раҳбарнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва туман ташкилотларининг иш ҳужжатларида Давлат тилига доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш ва аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.

 Географик объектларни номлаш, қайта номлаш масалалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича:

 Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й.. 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сонли 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик обектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ҳокимят тўғрисида”ги қонуни 6-моддасига асосан туман ҳудудидаги қонун талабларига зид бўлган ва такрорланган кўча номлари ўрганиб чиқилиб, фуқаролар йиғинларининг таклифлари асосида кўча номларини ўзгартириш ва қайта номлаш масаласи Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама этилиб, жорий йилнинг 6 февраль санасида 6-2/15-сонли қарор тасдиқланди.  (қарор илова қилинади)                                                                                    

 Ҳудуддаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар, кўргазмали ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш бўйича:

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида 2020 йил 9 март куни ўтказилган 01-30/1-3425-сонли видеоселектор йиғилиш баёнининг “Жамоат жойлари, кўчалар, бинолар пештоқидаги турли лавҳа ва рекламаларни “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқлаштириш” бўйича 5-банди ижросини таъминлаш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг турли лавҳа ва реклама ёзувлари ўрганилиб, Давлат тили ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, менталитемиз, ва оммавий маданиятимизга салбий тасир этувчи пеш лавҳа, рекламалар олиб ташланди ҳамда камчиликларни бартараф этишга муддат берилди. (фотосуратлар илова қилинади)

 ОАВ, интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда давлат тилига бағишланган мақола ва материаллар бериб бориш бўйича:

 Туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг турли лавҳа ва реклама ёзувларининг Давлат тили ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқлиги юзасидан туман ҳокимлигининг расмий сайти ва телеграммдаги расмий каналида мақола берилди. Расмий сайт скачать dle 12.0

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар