Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида

Пахтакор туманида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида

06 июль 2020 йил
132
0

« 6 »  июл  2020 yil                                   №  296                                               Paxtakor tumani

 Пахтакор туманида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги   ПФ-5969-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорлари ижросини ташкил этиш юзасидан, туманда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини, хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, туманда вазиятни барқарор сақлаш мақсадида туманга кирувчи ва чиқувчи автомобил йўлларида қўшимча стационар постлари ва блок постлари ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти туғрисида”ги Қонунининг          5, 6, 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН

 

  1. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан туман комиссиясининг берган ахбороти ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туманда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони ортиб боришини ҳисобга олиб 2020 йил 7 июл соат 00-01 дан бошлаб кириш ва чиқиш назоратга олинсин.

- туман ҳудудида (соат 06:00дан - 22:00га қадар) автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилсин.  

3.Туман ички ишлар бўлими (Э.Ахмедов), Миллий гвардия (Х.Холмуродов), туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (И.Тўраев), туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (М.Матмусаев) ва туман тиббиёт бирлашмаси (Ш.Болтаев)ларга:

- 2020 йил 7 июл кунидан эътиборан туманда вазиятни барқарор сақлаш мақсадида қўшимча стационар постлари ва блок постлари ташкил этиш.

- бошқа ҳудудлардан туманга кириш ва чиқиш, шунингдек туман ичида транспорт воситаларининг ҳаракатланишини (дезинфекцияловчи ва мутасадди органларнинг транспортлари бундан мустасно) вақтинча тўхтатиш.

- бошқа вилоят ва туманларда доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, туманда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат ва хусусий автомашиналарида ёки автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар асосида бошқариши мумкин бўлган автотрнспорт воситаларини белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда туманга кириш ва чиқишига рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

- ташкил этилган стационар постлари ва блок постларини пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) ва ўтишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилиниши таъминлансин.

- туманга кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилсин;

- жорий этилган карантин талаблари ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини давом эттириш, бунда қоидаларни бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилишини қатъий белгилаш;

- жамоат жойларда ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш ва уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан  фойдаланишини қатъий назоратга олиш;

- тумандаги барча кўнгилочар объектлар, жумладан ресторан, кафе, ошхона, (етказиб бериш хизматлари бундан мустасно), чойхона, сартарошхона, гўзаллик салонлари бильярд заллари ва компьютер ўйинлари хизмати ва бошқа тадбиркорлик суъбектлари фаолиятини вақтинча тўхтатиш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Эргашев), туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази (М.Матмусаев)лар тумандаги барча ташкилот, корхона ва Деҳқон бозорларининг кириш-чиқиш жойларига махсус дизенфекцияловчи тюнеллар ўрнатиш ҳамда фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар, антисептик воситалар билан таъминлансин, акс холда фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинсин.
  2. Туман тиббиёт бирлашмаси (Ш.Болтаев), туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (М.Матмусаев), туман санитария-эпидемиологик назорати инспекцияси (З.Бобомуродов)ларга:

- туманга кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатиш;

- коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларнинг оила аъзолари ва яшаш жойини карантинга олиш чораларини кўриш.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Қўлдошев, Ҳ.Ҳасанов, Ж.Анорбоев, А.Саломов, Ғ.Эшпўлатов, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (М.Матмусаев)га туман ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар иш фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 23 апрель куни тасдиқланган “Covid-19” пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги 0372-20-сон вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлар талаблари асосида ташкил этилишини таъминласин.

- тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.

  1. Туман ички ишлар бўлими (Э.Ахмедов), Миллий гвардия (Х.Холмуродов), туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (И.Тўраев)ларга тартибнинг амал қилиш даврида жамоат тартибини сақлаш чораларини кучайтирсин.
  2. “Пахтакор ҳаёти” газетаси (Х.Худоёров), туман ҳокимлиги матбуот котиби (Р.Қурбонов)га ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 Туман ҳокими                                                  Ш.Бабаев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар