Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Расмий муносабат: Д.И.Джамалованинг интернет ижтимоий тармогининг "Сиздан телеграмм" каналига маҳалла фаолларига нисбатан мурожаати юзасидан

Расмий муносабат: Д.И.Джамалованинг интернет ижтимоий тармогининг "Сиздан телеграмм" каналига маҳалла фаолларига нисбатан мурожаати юзасидан

25 июль 2020 йил
125
0


 

 Джамалова Дилора Ишнулатовна - 04.03.1967 йилда Жиззах шахрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, ёлғиз аёл, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам 18.06.2014 йилда жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан УзР ЖКнинг 273-моддаси, 5-қисми билаи айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ушбу жазо муддатини ўташ даврида 29.01.2015 йилда жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг ҳукми билан УзР ЖКнинг 135-моддаси, 131-моддаси, 1-қисми билан айбланиб, ЖКнинг 59-моддасининг 8-қисми қўлланиб, олдинги берилган жазо муддатига 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўшилиб, жами 11 йил муддатга озодликдан махрум қилинган ва 08.11.2017 йилда жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг ажрими билан УзР ЖКнинг 74-моддасини қўллаб, 3 йил 4 ой 19 кун муддатга иш ҳаққининг давлат фойдасига 30% ушлаб қолиш шарти билан аҳлок тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, озодликка чиқиб, 18.05.2020 йилда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ажрими билан ЎзР ЖКнинг 73-моддаси, 2-қисми "в" банди билан муддатидан олдин шартли равишда АТИ жазосидан озод этилган, вақтинча ишсиз, (вилоят руҳий-Асаб касалликлар диспансери ҳисобида турувчи) Пахтакор тумани, «Олтинкўл» МФЙ, С.Рахимов кўчаси 20-уй, 3-хонадонда яшайди.

Д.И.Джамалова билан суҳбатда, у ҳақикатдан хам 2020 йилнинг 15-июль куни Олтинкўл МФЙда яшовчи Қосимов Эркиннинг таклифи билан унинг уйида, интернет ижтимоий тармоқларига маҳалла раиси Нурманов Шерали ва маҳалла котиби Яхшибоев Низомларга келини Қосимова Нилуфарнинг фарзандларига ёшга доир нафақа пули чиқариб бериш эвазига икки марта 300.000 сўмдан, бир марта 500.000 сўмдан жами 1.100.000 (бир милион юз минг) сўм пул бериб ушбу иши ҳал бўлмаётганлигини шикоят қилиб чиққанлигини, бу гапларни келини Нилуфар айтганлигини маълум қилди.

Д.И.Джамалова келини 03.08.1988 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 5 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, уй бекаси, Пахтакор тумани, «Олтинкўл» МФЙ, С.Рахимов кўчаси 20-уй, 3-хонадонда яшовчи Қосимова Нилуфар Ниятқуловна билан суҳбатда у хеч қачон маҳалла фаоллари устидан норози бўлиб, қайнонасига гапирмаганлигини, маҳалла раиси Нурманов Шерали ва маҳалла котиби Яхшибоев Низомларга пул бермаганлигини, қайнонасини бу гаплари нотўғри эканлигини, маҳалла томонидан оиласига бериладиган саҳоват ёрдамлари билан фарзандларига ёшга доир нафақа пули олиб келаётганлигини, бу борада умуман муоммалари йўқлигини маълум қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Олтинкўл МФЙ раиси Нурманов Шерали ва маҳалла котиби Яхшибоев Низомлар билан суҳбатлашилганда, улар ушбу оилани яхши танишлигини, бу оилага ҳозирги кундаги "Саҳоват ёрдами" бериб келаётганлигини ва ёшга доир нафақа пуллари бериб борилаёттанлигини маълум қилиб, улар Қосимова Нилуфардан умуман пул олмаганлигини, ушбу оила ҳақиқатдан ҳам маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туришлигини билдириб ўтди.

 

Пахтакор тумани ИИБ> ТЭҚКГ

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар