Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » “Самолётни тўхтатган ошиқ”

“Самолётни тўхтатган ошиқ”

29 июль 2020 йил
284
0

 

 Қуйидаги воқеа чет эл филимларини эслатсада, лекин бу айнан Жиззахда рўй берган. Убайдуллаев Хайрулла 1990 йилда Жиззах вилояти Пахтакор туманида туғилган. Муқааддам унга нисбатан юритилган жиноят иши амнистия тўғрисидаги қарорга асосан тугатилган бўлсада ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна жиноятга қўл урди.

Судда сўралган судланувчи Х.Убайдуллаев суд мажлисида ўзига нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айбига иқрорлик билдириб, 2019 йил 29 октябрь куни соат эрталабки 7.00 ларда ўртоғини Дўстлик туманига чақириб, ўртоғи билан биргаликда туманидаги чойхонада овқатланиб, сўнг у билан хайрлашиб, Дўстлик туманидан Пахтакор туманига қайтишда Тошкент шаҳридаги Аэропортга қўнғироқ қилиш фикри пайдо бўлиб, дастлаб бир рақамга телефон қилганлигини, бироқ қайси номерлиги ёдида йўқлигини, телефонни бир рус миллатига мансуб йигит кўтарганида у унга Аэропортга қўнғироқ қилаётганлигини айтганида у унга адашиб бошқа жойга тушиб қолганлигини айтганида у унга Аэропортни телефон рақами кераклигини, аэропортда портлаш катта бўлишини айтганида ўша нотаниш киши унга ҳазиллашмаслигини, уларнинг гаплари ёзиб олинаётганлигини айтганлигини, шунда у ҳазиллашмаётганлигини айтганида у киши унга 102 га қўнғироқ қилишини айтганида у унга ўзи Жиззах вилоятида эканлигини, 102 га қўнғироқ қилса Жиззах вилоят ИИБга тушишини, шу сабабли унга телефон қилаётганлигини айтганлигини, шунда у унинг телефон рақамини сўраганида у унга ўзининг телефон рақамини айтганлигини, шундан сўнг унга Аэропорт хавфсизлик хизматида ишлашлигини айтган бир майор телефон қилганлигини, шунда у ушбу кишига Аэропортда Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича кетадиган самолётда кўп миқдорда наркотик модда олиб кетилаётганлиги ҳақида айтганлигини ва агар олиб кетаётган киши кимлигини билиши керак бўлса, учрашиб гаплашиб олишини айтиб, шу билан бирга, ўзида гиёҳвандлик воситаси борлиги, қўл бола портловчи моддаларни кўрганлиги, шуларни ҳам кўрсатишини, ўзи бу ишларга билмаган ҳолда аралашиб қолганлигини, бу нарсаларни аэропортдан олиб ўтмоқчи бўлганлар ҳақида хабар бераётганлигини, шунингдек Фарғона ва Андижон вилоятларининг гиёҳвандлик воситалари кириб келаётган ҳудудларини кўрсатиб беришини, ушбу айланма йўллар орқали ҳар қандай нарсалар ўтказиб берилишини айтганлигини, шунингдек бундан олдин 2019 йил 23 октябрь куни тушлик вақтида ўзига тегишли бўлган телефон рақамидан Ўзбекистон Республикаси ИИВга қўнғироқ қилиб, “2019 йил сентябрь ойидан буён турмуш ўртоғим Пардаева Нихол гиёҳванд моддани сотаётганлигини билиб қолдим. Турмуш ўртоғимни қариндошлари Эшбек ва Мақсудлар гиёҳванд модда билан таъминлаб туришади. Ҳозирда менда 3 кг 700 грамм гиёҳванд модда бор, бироқ нима қилишимни билмаяпман. Ушбу ҳолатда мен нима қилишим зарур? Сиздан, саволимга жавоб олишимда ёрдам беришингизни сўрайман. Маълумотларим сир сақланишини илтимос қиламан деб ёлғон маълумот берганлигини, ушбу маълумотлари беришидан мақсади Туркияга кетмоқчи бўлган турмуш ўртоғини тўхтатиб қолиш бўлганлигини, ўзи дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатувларида ва ариза, тушунтириш хатда фуқаролар Мақсуд, Эшбек ва Нихолларни гиёҳванд воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланишларини айтиб кўрсатувлар берганлигини. бироқ ушбу кўрсатувлари нотўғри ва ёлғон эканлигини, Нихол турмуш ўртоғи эканлигини, Мақсуд ва Эшбеклар турмуш ўртоғини қариндошлари эканлигини, улар гиёҳванд воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланмасликларини, бундай кўрсатувларни нима сабабдан кейинчалик ҳам бериб келганлигини изоҳлаб бера олмаслигини, бироқ асосан бундай кўрсатув беришдан мақсади турмуш ўртоғи Нихол ва фарзанди Парпини топиш ва уларни Туркияга уни ташлаб кетишини олдини олиш бўлган бўлиши мумкинлигини, турмуш ўртоғи ўғлини олиб 2019 йил октябрь ойининг бошларида Туркия давлатига онасининг олдига кетиб қолганлигини билганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини баён қилиб, суддан муқаддам судланмаганлигини, бир нафар фарзанди борлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради.

Убайдуллаев Хайрулла Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а” банди, 237-моддаси 2-қисми “г” банди, 238-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб. ЖКнинг 59-моддасига асосан Х.Убайдуллаевга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича 

Пахтакор туман судининг раиси

 З.Р.Худайбердиев

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар