Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди ташкил этилиб, мазкур суд 2021 йил январ ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

Пахтакор туманида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди ташкил этилиб, мазкур суд 2021 йил январ ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

30 июль 2020 йил
136
0

 Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилиши Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш муҳокамасига бағишланди.

 

Жорий йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида судлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар олдига муҳим вазифалар қўйилди.

Энг асосийси, Суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, бундай аралашиш – давлат сиёсатига хиёнат деб баҳоланишига Президентимиз алоҳида урғу бердилар.

Суд идорасига келган ҳар бир шахс Ўзбекистонда адолат борлигига ишониш кераклиги, бу Давлат раҳбарининг талаби эканлигини Президентимиз алоҳида таъкидладилар.

Ушбу устувор масалалар юзасидан ўтган 3 йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба 2 минг 273 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмасдан, улар маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олинди. Инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун 60 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бундай ўзгаришлар одамларимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамламоқда. Лекин халқ суд-ҳуқуқ тизимидан рози дейишга ҳали асос йўқ.

Олий Мажлисдаги махсус қўмиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб боради.

Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман, Тошкент давлат юридик университетига “Инсон қадр-қиммати - энг олий қадрият” махсус ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.

– Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби! – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Бироқ, жорий йилда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан зиёди ёки 44 фоизида судларда ишлартўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани билдирилган.

Мутасаддиларга илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.

Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Президент Шавкат Мирзиёев судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишларига таъсир ўтказувчи барча омилларни, шу жумладан Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқини бекор қилиш таклифини илгари сурди. Парламент палаталари ушбу таклифни кўриб чиқади.

Судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди. Айрим судьялар тергов материалларига боғланиб қолгани, бу эса қонун, суд ва давлат обрўсига путур етказиши қайд этилди. Одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, судга бориш учун айрим туман ва шаҳарларимизда одамларга қулайлик яратиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Шу боис судлар ва уларнинг фаолиятини оптималлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Охирги бир ярим йил ичида судлар томонидан ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1 минг 730 та қарори бекор қилинган.

Суд орқали ер муносабатлари билан боғлиқ мингта, уй-жой бузилишига доир 51 та, хусусийлаштиришга оид 62 та ҳолатда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгилаш зарурлиги кўрсатилди.

– Бир нарсани билинглар – сармоя киритаётган инвестор биринчи навбатда ўз ҳуқуқлари суд орқали кафолатли ҳимоя қилинишига эътибор беради. Ҳамма раҳбарлар қулоғига қуйиб олсин: суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Судьянинг фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Маълумки, одил судловнинг ажралмас қисми – адвокатура, ушбу институтнинг адолат қарор топишидаги ўрни беқиёс эканлиги, Ўзбекистонда бугун 4 минг атрофида адвокат фаолият кўрсатиб, 8,5 минг аҳолига ўртача битта шундай мутахассис тўғри келиши ва адвокатлик фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан топшириқ берилди.

Суд фаолиятида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бугунги давр талабидир. Жорий йил якунига қадар Олий судда ягона “Адолат” ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш вазифаси юклатилди.

Бунда барча учун судларга электрон мурожаат қилиш, мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиш, тарафларга маълумотларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилади.

Видеоселектор йиғилишида навбатдаги муҳим масала – коррупцияга қарши кураш борасида ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Бир сўз билан айтганда, суд тизими, судьялар фаолиятини яхшилаш бўйича долзарб ва аниқ вазифалар қўйилди. Булар тўлақонли амалга ошса, судлар чинакам адолат идораларига айланади.

Хусусан, ушбу фармон билан Пахтакор туманида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди ташкил этилиб, мазкур суд 2021 йил январ ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

 

Пахтакор туман маъмурий судининг раиси Н.Сангиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар