Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати

Пахтакор тумани ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати

23 ноябрь 2019 йил
621
0

Пахтакор тумани ҳокими Бабаев Шукурулло Хабибуллаевичнинг тадбиркорларига мурожаати!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугунги кунда туман аҳолисини яшаш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали туманимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, фуқароларнинг ишбилармонлик ва фаол тадбиркор бўлишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилди.

Туман аҳолиси ва жамоатчилик тадбиркорлар томонидан ҳамма соҳаларда амалга оширилаётган ишларни кузатиб бормоқда.

“Фаол тадбиркор” деганда, биз авваламбор рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришда, янги иш ўринларини яратишда, туманимиз аҳолисига наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз.

Тадбиркорлик - бу инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт ва ривожланиш омилига айланиб бормоқда.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар кундан-кун жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 7 ноябр куни ўтказилган видео селектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш орқали эришиш мумкин” деган фикр илгари сурилди. Туманимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш йўлида кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда. Туманимиз тадбиркорлари бундай шарт-шароит ва имтиёзлардан руҳланиб ўз фаолиятларини кенгайтириб янги иш ўринларини яратмоқдалар. Буларга биз фақат офарин деймиз холос.

Мухтарам Юртбошимиз тадбиркорларга ҳеч бир тўсиқсиз фаолият юритишига барча барча имкониятларни яратиб қўйдилар. Жойларда Бош вазир қабулхоналарини ташкил этилиши бунга мисол бўла олади. Бирон бир тадбиркорнинг мурожаати назардан четда қолиб кетмайди. Барча мурожаатлар ўрганиб чиқилади ва ечим ижобий ҳал этилиши таъминланади.

Масалан: Бош вазир қабулхонасига шу вақтга қадар тушган мурожаатлар
108 тани ташкил этган, 91 таси ижобий ҳал қилинган. “Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор. Бу -  ер ажратиш ва кредит беришдир.

Азиз ишбилармонлар!

Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб (вилоят, республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади.

Бугунги кунгача 1128 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда.
2020 йилда уларнинг сони кўпайиши кутилмоқда. Айниқса оилавий тадбиркорлик кенг тус олмоқда.

Туманимизда 2019 йил давомида жами қиймати 223,9 млрд.сўмлик 28 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилинди. Натижада 406 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий дастурлар доирасида 2020 йилда жами қиймати 896 млрд. 807 млн. сўм бўлган 16 та инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида
235 нафар янги иш ўринларини яратиш таъминланади.

Шунингдек туманда 3 та йирик саноат корхоналари ишга туширилиб, 755 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йил давомида 2 та йирик янги хорижий инвестиция иштирокида корхоналар ишга туширилмоқда. Булар:

- “WORLD TRADING COMPANY” МЧЖ томонидан қиймати
2 млн. 585 минг АҚШ доллар бўлган, автомобилларга антифриз, хаво фильтрлари, юқори вольтли симлар ишлаб чиқариш ва ишлатилган техник ҳамда мотор мойларини тозалаб, қайта ишлашни ташкил этиш;

- “Silverleafe BMB Agro Trade Group” МЧЖ ҚК томонидан қиймати
17 млн. 515 минг АҚШ доллар бўлган, қишлоқ хўжалик техникалари, сувни икки баробарга тежаш имконини берувчи ирригация тизими ва пахта толасини қайта ишлашни ташкил этиш;

Айни дамда туманда кластер ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, “Silverleafe BMB Agro Trade Group” МЧЖ ҚК томонидан пахтачилик агро кластери ташкил этилган. 2020-2023 йилларда кластер тизимини янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугундан бошлаб тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар, 4 та сектор раҳбарлари “Ҳар бир тадбиркорга ҳар томонлама ёрдам бериш” мезони асосида иш фаолиятимизни ташкил этамиз. Ҳар бир идора раҳбарининг кун тартибидаги устивор вазифаси-тадбиркорлар билан бевосита мулоқат қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал килишдан иборат бўлади.  Эндиликда тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиш устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар.       

Бугун биз бир нарсани чуқур англашимиз керак, ҳар бир лойиҳа–бу туманимиз келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир.  Туманда 4 та сектор раҳбарлари, барча бўғиндаги бошқарув ва назорат органлари тадбиркорликнинг ривожланишига халақт бераётган тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди:

-тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш ва фақат сизларга ёрдамлашиш ишларини амалга ошириш;

-ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, тадбиркорнинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади.;

-Тадбиркорларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама бевосита ёрдам бериш таъминланади.

Хурматли тадбиркорлар!

Туманимиз фукаролари, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари!

Бирон-бир тадбиркорлик йўналиши бўйича мурожаат қилсангиз биз қабул кунларимизда "Сайёр қабул" ларимизда Пахтакор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар масалаларини кўриб чиқиш қабулхонасига хохлаган бўш вақтингизда мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизларга қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимлигининг 72-353-10-57,  Пахтакор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар масалаларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 72-353-11-33, туман прокуратурасининг 72-353-10-07, туман ички ишлар бўлимининг 72-353-13-52, туман Давлат солиқ инспекциясининг 72-353-13-79"Ишонч телефони"ларига куннинг хохлаган вақтида мурожаат этишингиз мумкин.   

Биз сизларнинг ҳар қандай мурожаатингизга қонуний, ижобий ечим топамиз ва қўллаб-қувватлаймиз!

Биз сизларга кўмакчи, ёрдамчи ва хизматчимиз!

Ҳурматли ишбилармонлар!

Бугунги кунда сиз олиб бораётган ишларингиз таҳсинга лойиқдир, шу боис сизлар билан ишлаш, муаммоларингизни ечимини топиш асосий вазифамиз бўлиб қолади.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар