Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » ҲОКИМ ҚАРОРИ Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида ID-20011

ҲОКИМ ҚАРОРИ Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида ID-20011

14 август 2020 йил
99
0

 

 ПАХТАКОР ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ                                                 ЛОЙИҲА

Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

қ а р о р   қ и л а м а н:

1. Пахтакор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев, туман халқ таълими бўлими (Д.Хайрқулова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (А.Саломов)га маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Пахтакор ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги “Мактаб ёшидага болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида”ги 992-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошев зиммасига юклатилсин.

                  Туман ҳокими                                                                    Ш.Бабаев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар