Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани ҳокимининг ёшлар билан ўтказган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Пахтакор тумани ҳокимининг ёшлар билан ўтказган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

21 август 2020 йил
131
0

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтакор туман Кенгаши раиси А.Бутаев очиб берди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдошев сўзга чиқиб, ёш оилалар, хусусан имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб иш ўзинлари яратиш мақсадида ҳар бир махаллада ёшлар дафтарлари ташкил этиш юзасидан фикр билдирди. Шунингдек туманда амалга оширилаётган ислоҳатларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон фидоий ёшларни тарбиялаш, олий таълим муассасаларида билим олишлари ва спорт соҳасида юқори нажиларга эришишлари учун барча шароитлар яратилганлигига тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларни ва муаммоларини маълум қилишди. Жумладан;

 Пахтакор тумани, Тошкент МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси, 64-уйда яшовчи  Ҳалилов Шахбоз Бахтиёр ўғли, 31 ИДУМ ҳудудида ЯТТ очиб, ташкил этилган нон цехини ишга тушириш учун электор энергиясига улаш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд МФЙ, Улуғбек кўчаси, 49-уй 17-хонадонда яшовчи Джуманова Комила Усмон қизи, Жиззах олимпия захиралари коллежини “Бошланғич синфларда жисмоний тарбия ўқитувчиси” йўналишини битирганлиги, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд МФЙ, Улуғбек кўчаси, 24 уй 2-хонадонда  яшовчи Умирова Гулшода Камол қизи, Жиззах тиббиёт касб-ҳунар коллежини битирганлиги, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд МФЙ,  А.Навоий кўчаси, 5-уй 7-хонадонда яшавчи Йўлдашев Шахзод Комил ўғли, Дўстлик тиббиёт касб-ҳунар коллежини битирганлиги, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд ҚФЙ, Самарқанд кўчаси, 2-уй 9-хонадонда яшовчи Якубова Севара Баходир қизи, Пахтакор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Бошланғич таълим” мутахассислиги тамомлаганлиги, мутахассислиги бўйича иш йўқлиги сабабли башқа соҳаларда мавжут ишга жойлаштириш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд МФЙ, Улуғбек кўчаси, 24-уй 3-хонадонда яшовчи Синдаров Алибек Саидвали ўғли, қандолатчилик махсулотларини ишлаб чиқариш учун кредит олишда ёрдам бериш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд ҚФЙ, Самарқанд кўчаси, 2-уй 8-хонадонда яшовчи Азаматов Хожимурод Ботирали ўғли, ветеринария йўналишида дорихона очиш учун  кредит олишда ёрдам бериш масаласида;

Пахтакор тумани, Самарқанд ҚФЙ, Самарқанд кўчаси, 2-уй 8-хонадонда яшовчи Азаматова Махлиё Ботирали қизи, тикувчилик мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида;

Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдашев сўзга чиқиб, туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида кўрсатиб ўтилган масалалар ечими бўйича доимий назорат ўрнатилишини, ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни доимий иш билан таъминлаш ва ёшларнинг бошқа масалалар бўйича барча муаммолар ҳал этилишини айтиб тегишли ташкилотларга топшириқлар бериб ўтди.

 

 

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман

Кенгаши раиси А.Бутаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар