Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси

Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси

29 август 2020 йил
122
0

 Бугун Пахтакор туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси ўтказилди.

 

 Халқ депутатлари туман Кенгашининг 11-сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қодиров Алишер Келдиевич, туман ҳокими Шукрулло Бабаев, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 2 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни туман ҳокими Шукрулло Бабаев очиб берди. 

 

 

 

 Дастлаб, туман ҳокимининг, туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тумандаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Иккинчи масала юзасидан Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18 та мактабда пандемия шароитида ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан ота-оналар билан ўтказилган сўровномалари якунлари тўғрисида Халқ таълими бўлими мудири Дилфуза Хайрқулова ҳисобот берди. 

 

Шунингдек, сессияда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қодиров Алишер Келдиевич ўтказилган йиғилиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билириб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар