Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида давлат бюджетига тушум ижроси бўйича йиллик режа ошиғи билан бажарилди

Пахтакор туманида давлат бюджетига тушум ижроси бўйича йиллик режа ошиғи билан бажарилди

26 декабрь 2019 йил
234
0

Туманда давлат бюджетига 53 994,9 млн.сўм режа ўрнатилган эди. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимларининг саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 11 ойи давомида 74 949,2 млн.сўм тушум таъминланиб, йиллик режага нисбатан 138,8 фоизга ўсиш қайд этилди.

Солиқ турлари кесимида тахлил этадиган бўлсак, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ бўйича йиллик белгиланган режа 919,3 млн. сўм бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 140,9 млн.сўм тушум таъминланди. Бу йиллик режага нисбатан 124,1 фоизга бажарилди демакдир.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича йиллик белгиланган режа 1 458,4 млн.сўм бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 305,4 млн.сўм тушум таъминланди. Йиллик режага нисбатан 89,5 фоизга бажарилди, демакдир.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича йиллик режа 757,8 млн. сўм бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 210,0 млн. сўм тушум таъминланиб, йиллик режага нисбатан 159,7 фоизга бажарилди. Бозорлардан тушадиган даромадлар бўйича белгиланган режа 370,3 млн. сўмдир. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 313,0 млн. сўм тушум таъминланди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 40,6 млн. сўм йиллик режа жорий йилнинг 11 ойи давомида 41,3 млн. сўмга бажарилди. Бу йиллик режага нисбатан 101,7 фоиз кўп демакдир.

Ягона солиқ тўлови бўйича йиллик белгиланган режа 1 536,1 млн. сўм бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 957,0 млн. сўм тушум таъминланди. Бу борада ҳам йиллик режага нисбатан 127,4 фоизга ошириб бажаришга эришилди.

Юридик шахслардан ер солиғи бўйича йиллик 1 699,1 млн. сўм режа белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 2 378,7 млн. сўм тушум таъминланди. Яъни йиллик режага нисбатан 140,0 фоизга бажарилди.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича йиллик режа 660,1 млн. сўм бўлиб,  жорий йилнинг ўтган даври давомида 580,6 млн. сўмлик тушум таъминланди

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича йиллик режа 14 959,4 млн. сўм бўлиб, ўтган 11 ой давомида 13 397,3 млн. сўм тушум таъминланди

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2 145,5 млн. сўм режа бўлиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида 3 429,7 млн. сўм тушум таъминланди.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича йиллик белгиланган режа 22 451,8 млн. сўм режа бўлиб, ўтаётган йилнинг 11 ойи давомида 40 685,3 млн. сўм тушум таъминланди. Йиллик режага нисбатан 181,2 фоизга ёки + 18 233,5 млн. сўмга бажарилди.

Йиллик прогноз режасининг муддатидан ошириб бажарилгани солиқ  хизмати ходимларининг жонбозлик билан, ўз вазифасига масъулият билан ёндошганлигидан далолатдир. Солиқчилар давлат бюджетига мисқоллаб туширган маблағлари ижтимоий ҳимоя ва турли соҳалар ривожига сарфланишини онгли равишда англаган ҳолда фидойилик ва ғайрат билан меҳнат қилмоқдалар.

Баҳодир ШУКУРОВ,

Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар