Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий тараққиёт

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий тараққиёт

25 сентябрь 2020 йил
72
0

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 75 юбилей сессиясида  юқори  даражадаги  умумсиёсий  мунозараларида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Таькидлаб ўтиш жоизки, Бош ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидимиалогик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бора онлайн фарматда ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Юртбошимиз Бирлашган миллатлар ташкилотининг олий минбаридаги бу галги чиқишида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор, барчамизнинг қалбимизга ғурур солган ажойиб воқеа, ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Бу воқеа дунё ҳамжамияти томонидан ҳам ҳайрихоҳлик билан кутиб олинди. Хусусан, Туркиянинг мустақил нашрларидан бири “Жумҳурия” газетасида ҳам мақола чоп этилли. “Ўзбек тили Бирлашган миллатлар ташкилотида” дея ном олган мазкур мақолада “Шавкат Мирзиёев Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош ассамблеясида ҳамкорлик марралари, умидлари ва мамлакатнинг тинчликпарвар мақсадларини илк бор Навоий тилида дунёга хитоб қилади” дея таъкидланган.

Айтиб ўтиш жоизки, давлатимиз раҳбари илк бор 2017 йил 12 сентябрь  куни БМТнинг 72-сессиясида чиқиш қилган эди. Юртбошимизнинг мазкур чиқишида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари ўтказилишини йўлга қўйиш, БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резалюцасининг қабул қилиш, БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясини” ишлаб чиқиш, Афғонистон муаммосини ҳал этиш ва энг асосийси экологик муаммолардан бири Орол денгизи муаммосига эътиборни ошириш масалаларига бағишланган 5 та таклифни илгари сурган бўлиб, ўтган вақт мобайнида буларнинг барчаси амалга оширилди.    

Президентимиз БМТнинг 75-сессиясидаги мазкур нутқида ҳам ўткир ва долзарб халқаро ташаббусларни игари сурди. Бу эса Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланиб бораётганини дунё жамоатчилигига яна бир бор намоён этди, десак тўғри бўлади.

Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. Шавкат Мирзиёев минтақадаги муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, мамлакат Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Қолаверса, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш каби масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш лозимлиги Юртбошимиз томонидан илгари сурилди.

Хулоса қилиб айтганда, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз илгари сурган барча фикр ва ташаббуслар Ўзбекистоннинг БМТдек нуфузли ташкилот билан ҳамкорлиги сўнгги йилларда янгича мазмун-моҳият касб этаётганини, қолаверса, янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, олиб борилаётган очиқ-ошкора, прагматик ички ва ташқи сиёсат нақадар тўғри эканлигини жаҳон ҳамжамиятига яна бир бор намоён этди.

Қолаверса, мамлакатимиз тарихида янги саҳифа бўлиб, жаҳонда ўзаро ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш, барқарорлик, ривожланиш ҳамда фаровонлик манфаатлари йўлида олиб бориладиган ишларнинг янги йўналишларини белгилаб олишга замин яратади.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар