Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

23 октябрь 2020 йил
51
0

«11» сентябр 2020 yil                               №-409                                                Paxtakor tumani

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Пахтакор туманидаги корхона ва ташкилотларда 2021 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, қарор қиламан:

  1. Худуддаги ходимлари сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоиз (шу жумладан, ногиронлар учун камида 3 фоиз) миқдоригача иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ, корхона ва ташкилотларда жорий йилда ишга жойлаштириб бўлинган шахслар иш ўринлари 2021 йил учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинсин.

Шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз
ва кўп болали ота-оналар учун 7 фоиз (29 киши);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 10 фоиз (47 киши);

- сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 7 фоиз (0 киши);

- ногиронлар учун 3 фоиз (2 киши);

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (4 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 7 фоиз (1 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 7 фоиз (2 киши)

  1. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари
    санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.
  2. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг иловага мувофиқ иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
  3. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари йил бошланишидан олдин
    10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.
  4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин. Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.
  5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
  6. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси” хисобидан ҳақ тўлаш белгилансин.
  7. Бандликка кўмаклашиш маркази (З.Тангиров) - беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  8. Мазкур қарор “Пахтакор ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин
    ва ҳокимликнинг www.jizpaxtakor.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, шунингдек, “Пахтакор хаёти” газетаси таҳририяти (Х.Худоёров) - мазкур қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 12 сентябрдаги 1073-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов зиммасига юклатилсин.

                Туман ҳокими                                                                  Ш.Бабаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар