Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Жиззахда ишчи гуруҳ эҳтиёжманд аёллар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашди

Жиззахда ишчи гуруҳ эҳтиёжманд аёллар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашди

19 февраль 2020 йил
171
0

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллардан 15 нафарига 34,5 миллион сўм моддий ёрдам, 6 нафарига замонавий тикув машинаси, 7 нафарига фарзандлари саломатлигини тиклаши учун санаторийларга бепул йўлланма берилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Жиззах вилоятига ташрифи доирасида вилоят ҳокимлигида ўтказилган хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи йиғилишида иштирок этди.  

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси бошчилигида Республика маҳаллалар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳи навбатдаги фаолиятини Жиззах вилояти Пахтакор туманида олиб борди. Улар ҳудуднинг 14 та маҳалласидаги 380 дан зиёд оиладаги хотин-қизлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди.

Ишчи гуруҳ тавсияси билан ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга касаба уюшмалари федерацияси томонидан моддий-маънавий кўмак кўрсатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллардан 15 нафарига 34,5 миллион сўм моддий ёрдам, 6 нафарига замонавий тикув машинаси, 7 нафарига фарзандлари саломатлигини тиклаши учун санаторийларга бепул йўлланма берилди.

Туманга иккита турар жой биноси қурилиши учун 6 миллиард сўмлик сертификатлар топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар