Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туман Халқ таълими бўлими “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратамиз”.

Пахтакор туман Халқ таълими бўлими “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратамиз”.

03 ноябрь 2020 йил
95
0

Бугун юртимизда илм-фанга эътибор юқори чўққига чиқди. Бу борада муҳим фармонлар, қарор ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Зеро, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир.

Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов айтганидек, «Ҳар қандай миллат тараққиётининг учта асоси бўлади, Булар: истеъдод, илм ва тажрибадир. Агарда улар жамиятда ўз қадрини топмаса, уларнинг ўрнини таниш-билишчилик, жаҳолат ва зўравонлик эгаллайди. Бундай миллатнинг эса, келажаги бўлмайди».

Муҳтарам юртбошимизнинг мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўриб ўтилган масалалар биз, таълим тизими ходимлари учун муҳим тарихий воқеа бўлди.

    - Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўқитувчи, муаллим деганда ўзим учун энг азиз ва ҳурматли бўлган, зиёли ва замонавий, самимий ва меҳрибон инсонларни тасаввур қиламан. Чунки ҳаммамизга ҳам шу муаллим сабоқ ва таълим бериб, меҳрибон ота-оналаримиз қаторида тарбиялаган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратяпмиз. Бунда бизнинг энг яқин кўмакчиларимиз устоз ва мураббийлар, илмий ва ижодкор зиёлилардир. Ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғлангани, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим ишидир, - дея  таъкидланди.

Ҳаммамиз азиз фарзандларимиз ҳаёти ва тақдирини ўқитувчи ва мураббийларга ишониб топширамиз. Мана шундай беқиёс бойлик посбонлари, келажак бунёдкорлари бўлган бу мўътабар зотларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз керак. Муаллимлар таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган фидойи кишилардир. Мактаблар нафақат таълим маскани, балки маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарур.

Маълумки, мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат барча ҳудудларда, маҳаллий кенгашларда ва мактаб жамоаларида ота-оналар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Фармон лойиҳасида таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин беш йилда натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб берадиган мақсадлар қамраб олинган.

Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади. Мактабда ўқитиш методикаси ўзгармаса, таълим сифати ҳам, мазмуни ҳам, муҳит ҳам ўзгармайди

Бу борада Финляндия тажрибаси мисол қилиб келтирилди. Ушбу мамлакат умумий саводхонлик, табиий фанлар ва математика фани  бўйича дунёда энг илғорлардан бири.

Келгуси йилдан бошлаб 7-синфдан ўғил-қизларнинг касбга қизиқишларини аниқлаш ва босқичма-босқич касбга йўналтириш амалиёти жорий қилиниши белгиланди. Ҳудуддаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш корхоналари мактабларга бириктирилади.

Ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бўйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди. Рейтинг натижаларига қараб, мактаб директорлари ва ўринбосарлари, ўқитувчилар, ҳокимлар ва уларнинг таълим бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Мактаблар билим билан бирга тарбия, маънавият маскани ҳамдир. Давлатимиз раҳбари бу ишларга ҳудудларда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчиларни кенг жалб қилиш, мактабларнинг директор жамғармасидан ва маҳаллий бюджет маблағларидан  уларга ойлик маош тўлаш лозимлигини таъкидлади.

Кўриб чиқилган масалалар ҳаммадан, мактаб директоридан бошлаб вазиргача бўлган барча бўғиндаги раҳбарлардан юксак масъулият ва юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилади. Бу – йиллар давомида кўринмайдиган, аммо натижаси яқин 10-15 йилда бутун мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартиришга асос бўладиган қудратли манба ҳисобланади

Юртбошимизнинг таълимга бўлган мисли кўринмас  даражадаги эътиборига, саъй-ҳаракатларига жавобан туманимиз таълим тизимида катта ислоҳотлар бошлаб юборилди. 2020 йилда битирувчилари ОТМ га қамраб олиниши бўйича республика бўйича етакчилик қилаётган Бухоро вилояти  Қоракўл тумани  тажрибасини ўрганиш ва Жиззах  вилояти Пахтакор тумани намунавий мактабини яратишни ўз олдимизга вазифа қилиб белгилаб олдик. Мактаб директорлари ҳам менежерлик бўйича малакаларини ошириб, ўзларининг бу борада салоҳиятларини намойиш қилишлари  учун давлатимиз томонидан барча  шароитлар яратилган. Жумладан, мактабларда бепул тўгараклар фаолиятини тизимли равишда ташкил қилиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўз устида мунтазам ишлашлари учун етарли шароитлар яратиш, самарали меҳнат қилаётган ўқитувчиларни муносиб тарзда рағбатлантириб бориш ишлари режалаштириб олинди.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 7 майдаги  “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4708-сон қарори ижросини амалга ошириш мақсадида туманимиздаги 9-умумий ўрта таълим мактаби математика фанига, 4-умумтаълим мактаби кимё, биология фанларига ихтисослашган мактаб сифатида янги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлайди.

 Бугунги кунда тизимдаги камчиликларни, қалбимиздаги гапларни рўйи-рост айтиш имконияти туғилгани биз педагогларни қувонтирди. Туман ҳокимига мактабларда мусиқа фанини ривожлантириш учун ҳеч қандай моддий базанинг йўқлиги, спорт инвентарларининг етишмаслиги масаласи юзасидан мурожаат қилдик. Туман ҳокими тумандаги барча мактабларни мусиқа асбоблари ва спорт инвентарлари билан таъминлаш борасида амалий ҳаракатни бошлаб юборди.

Пахтакор тумани халқ таълими бўлимига қарашли  2,8,9-умумтаълим мактаблари ва 31-сонли ИДУМ Kundalik.com  электрон тизими асосида  самарали фаолият олиб   бормоқда. Йил якунига қадар қолган 14 та умумтаълим мактаблари ҳам  Kundalik.com  электрон тизимига ўтказилиши режалаштирилмоқда ҳамда  бу борада мактабларни оптик толали интернет тармоғига улаш юзасидан  тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишларни амалга оширишда туманда ташкил этилган сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази, янги ташкил этилган касб-ҳунар мактаби, Пахтакор саноат технологиялари техникуми туман халқ таълими бўлими педагогик психологик ташхис маркази ходимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган

Мен янги Ўзбекистонни – обод ва фаровон, демократик мамлакатни барпо этишда муҳтарам педагогларни ўзим учун энг катта куч, таянч ва суянч, деб биламан. Уларнинг таълим тизимини ривожлантириш борасидаги самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаб, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар, хонадонларига файзу барака тилайман.

  

Пахтакор тумани халқ таълими бўлими мудири Д. Хайрқулова 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар