Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида бўлди

Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида бўлди

21 февраль 2020 йил
177
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ички ишлар органларининг тезкор хизмат фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлди.
Ишчи ташриф Мирзачўл туманидан бошланди. Бу ерда улар туман ички ишлар органлари фаолиятини ўрганди, “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинган ишлар билан танишди. Шу мақсадда Гагарин шаҳридаги “Ўзбек-қозоқ маданият маркази”, “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси”, “Мирзачўлтекс” масъулияти чекланган жамиятларида, туман давлат хизматлари марказида бўлинди.
photo5359339142493875395.jpg
Ишчи гуруҳ Арнасой туманида ҳам бўлди. Бу ерда қисқа муддатда қуриб битказилган туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносидаги шарт-шароитлар билан танишилди. Шунингдек, туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисми ситуацион маркази ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳининг технологик имкониятлари ўрганилди. Ишчи гуруҳ Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигида ўтган йили барпо этилган ахборот-кутубхона марказида ҳам бўлди.
Гуруҳ аъзолари Пахтакор тумани ички ишлар органлари фаолиятини ўрганиш давомида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 448 янги типдаги турар жой барпо этилган Олтинкўл маҳалласида бўлди. Ушбу ҳудуддаги бунёдкорлик ишларида ички ишлар органлари ходимлари фаол қатнашган. Жумладан, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Пахтакор тумани ички ишлар бўлими томонидан 3 та кам таъминланган оилага турар жой қуриб берилди.
Шу куни ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах шаҳрида бўлиб, вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор штабидаги шароитлар билан танишди. Шаҳардаги “Ўрда” экологик боғида жойлашган 10 хонага эга штабда фуқароларнинг аризаларини қабул қилиш ва улар билан суҳбатлашиш учун барча қулайликлар яратилган. “Ўрда” экологик боғини назорат қилиш имконини берувчи ситуацион марказда ҳудуд 78 видео қурилма орқали кузатилмоқда. Тез орада бундай ускуналар сонини 138 тага етказиш кўзда тутилган.
photo5359339142493875396.jpg
Ишчи гуруҳ Жиззах шаҳрида вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси шахсий таркиби, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёрдамчилари, Миллий гвардия ҳудудий ҳарбий қисми хизматчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган кечки йўриқнома тадбирида иштирок этди. Унда вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди.
Тадбир доирасида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига Ички ишлар вазирлиги томонидан ажратилган 11 хизмат автомашинаси топширилди.
Тадбир якунида сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёрдамчилари Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар