Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Жиззахда “Баҳор таровати” фестивали

Жиззахда “Баҳор таровати” фестивали

11 март 2020 йил
176
0

Жиззах вилоятида ёшлар ташаббуси билан барча шаҳар ва туманларда “Баҳор таровати” фестивали ўтказилди. “Ҳар бир ёшга ўн ниҳол” шиори остида ташкил этилган тадбирда аҳолининг барча тоифалари катта иштиёқ билан қатнашди. 

Пахтакор туманидаги Олтинкўл маҳалласи фестивалнинг энг қизғин жойи бўлди. Боиси ўтган йили янги барпо этилган массивда бу йил кўкаламзорлаштириш ишларига навбат келди. 

Кўкламнинг биринчи кунида ўтказилган фестивалда асосий эътибор қишлоқ маданиятини оширишни тарғиб қилиш, кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилди. Шу мақсадда фестиваль доирасида “Ҳар бир ёшга бир туп ниҳол” акцияси ташкил этилиб, кўча ва ҳовлиларга, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳудудларига дарахт кўчатлари экилди. 

Шунингдек, фестиваль доирасида халқимизнинг қадимий ва умрбоқий анъанаси “Сумалак сайли” ташкил этилди. 

Фестиваль давомида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳам эътибордан четда қолмади. Шу мақсадда ҳудуддаги ҳарбий қисм томонидан қурол-аслаҳалар кўргазмаси, аскарларнинг қўл жанги чиқишлари намойиш этилди. Ҳарбий оркестрнинг чиқиши тадбир иштирокчиларига хушкайфият бағишлади.

Фестиваль давомида “Баҳор таровати” расмлар кўргазмаси, китоб ярмаркаси ташкил этилди. Чиллак, арқон тортиш, варрак сайли каби халқ ўйинларида ёшлар катта иштиёқ билан қатнашди. 

 “Баҳор таровати” фестивали доирасида ташкил этилган тадбирлар ҳудудга кўркамлик, одамлар дилига хушнудлик, хушкайфият, ободлик олиб кирди. 

– Бир йилда маҳалламизда катта ўзгаришлар юз берди, – дейди “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Адолат Шаматова. – Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар замирида одамларга муносиб турмуш шароити яратишдек эзгу мақсад ифодасини кўриб турибмиз. Бугун ёшлар ташаббуси билан маҳалламизда катта фестиваль ўтказилиши ободлик ва фаровонликнинг ифодаси бўлди. Ёшларнинг маҳалламизни обод қилишга қўшган ҳиссаларидан беҳад миннатдормиз.

“Баҳор таровати” фестивали вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди.

Т.БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар