Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” ғояси асосида ўтказилган тадбирлар юзасидан умумий

Пахтакор туманида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” ғояси асосида ўтказилган тадбирлар юзасидан умумий

19 ноябрь 2020 йил
82
0

           

2020 йил 13 ноябр куни соат 10:00 Пахтакор тумани Маданият маркази томоша залида “Тошкент” МФЙ, “А.Икромов” номли маданият саройида соат 14-00 да  “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини, 5-сонли умумтаълим мактабида соат 16-00 да “Мингчинор” қишлоқ фуқаролар йиғини  аҳолиси билан “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” ғояси остида маънавий –маърифий, маданий   тадбирлар  ўтказилди.  

            Тадбир ўтказилиши белгиланган биноларнинг  кириш қисми, томоша зали тадбир мавзусига мос равишда саҳна безаклари, китоблар, расмлар ва  гуллар билан байрамона безатилди.

            Тадбир иштирокчиларини маданият маркази ховлисида маданият маркази ходимлари ва болалар мусиқа ва санъат мактабининг созанда ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан карнай-сурнай, доира жўрлигида тантанали равишда кутиб олинди.     

            Ушбу тадбирларда Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчилари А.Қаюмов, Х.Акрамова, Т.Ахмедов, Н.Хушвақтов хамда Ф.Рахматовалар қатнашди ҳамда  ўз маъруза  ва  чиқишлари билан иштирок этишди. Ишчи гуруҳи аъзолари ҳуддуда яшовчи ахоли билан учрашиб, бугунги кунда Ўзбекистондек жаннатмакон  юртимизда эришилаётган ютуқлар, марралар, қўшма корхоналар, янгидан қурилиб ишга туширилаётган бинолар, ишлаб чиқариш корхоналари   тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, бадиий чиқишлар, викторина ўйинлари ташкил этилди. Викторина ўйинларида фаол иштирок этган фуқароларимизга  туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, китоблар ва эсталик совғалари топширилди.

            Бундан ташқари ватанпарварликни тарраннум этувчи сахна кўринишлари маданият уйи  ҳодимлари томонидан ижро этилди ва аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди.

         2020 йилнинг 14 ноябр куни соат 10:00 Пахтакор тумани саноат технологиялари техникумида,  “Оқбулоқ” ҚФЙ, 14:00 Пахтакор педагогика ва касбга йўналтириш техникумида “Боғишамол” ҚФЙ ва 16:00 14-мактаб биноси залида “Нурли Пангат” ҚФЙ аҳолиси билан “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” ғояси остида маънавий –маърифий, маданий тадбирлар  бўлиб ўтди.

            Тадбир ўтказилаётган бино марказларининг кириш қисми, фаеси, томоша зали тадбир мавзусига мос равишда саҳна безаклари, шарлар ва гуллар билан безатилди.

            Тадбир қатнашчиларини бино марказлари ховлисида миллий кийимларда кийинган йигит- қизларимиз қўлларида гул ва тандирда ёпилгани иссиқ нон ҳамда карнай  сурнайлар садолари жўрлигида тантанали равишда кутиб олинди.    

            Ушбу тадбирда Тошкент жахон тиллари университети дотценти И.Тошматов, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги апарати  ҳодими У.Ишчанов, вилоят ишчи гуруҳ аъзоси, Жиззах давлат педагогика институти дотценти Н.Хушвақтов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист С.Норматов ва вилоят ишчи гуруҳ аъзоси Э.Илёсовлар қатнашди ва ўз маъруза чиқишлари билан иштирок этишди. Ҳуддудда жойлашган ахоли  билан учрашиб, бугунги кунда юртимизда эришилаётган ютуқлар, марралар борасида маълумотлар берилди. Шунингдек, бадиий чиқишлар, Ўзбекистон диёрида, қолаверса Жиззах вилоятида олиб борилаётган ислоҳатлар, янгидан барпо этилган бинолар, савдо марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари, бобо дехқонларимиз етиштираётган махсулотлар жамланган видеороликлар намойиши, маданият уйи хонандалари томонидан юртимиз, миллатимиз тўғрисида куйланган қўшиқлар ёш санаткорларимиз томонидан ижро этилиши, фольклор ансамбли томонидан мақом йўналишидаги куй қўшиқлар ва сахна кўринишлари,  ижодкор ёшларимиз томонидан она ватанни мадҳ этувчи шеърлар, спортнинг хар хил туридаги сахна чиқишлари хамда викторина ўйинлари ташкил  этилди. Викторина ўйинларида фаол иштирок этган фуқароларимиз туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, бадиий китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

            2020 йилнинг 15 ноябр куни Пахтакор туманида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида маънавий –маърифий, маданий тадбирлар  бўлиб ўтди.

          Тадбирлар “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғини, Пахтакор касб-ҳунар мактаби, “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-умумтаълим мактаби ҳамда “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган  8 умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. 

            Тадбир ўтказилган биноларнинг кириш қисмлари, фаеси, томоша зали тадбир мавзусига мос равишда саҳна безаклари ва гуллар билан безатилди.

            “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида ўтказилган тадбирга Тошкент шаҳридан “Ниҳол” мукофоти совриндори Фирдавс Фазлиддинов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти мактаб менежменти кафедраси  мудири  Ахмедов Тўйчи Адашевичлар ўз маъруза ва чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбирлдарда ҳуддудда жойлашган ахоли  билан учрашиб, бугунги кунда юртимиздаги тараққиёт босқичида олиб борилаётган ишлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, бадиий чиқишлар, Ўзбекистон диёрида, қолаверса Жиззах вилоятида олиб борилаётган ислоҳатлар, янгидан барпо этилган бинолар, савдо марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари, бобо дехқонларимиз томонидан  етиштираётган махсулотлар кўргазмалари жамланган видеороликлар намойиши, маданият уйи хонандалари томонидан юртимиз, миллатимиз тўғрисидаги қўшиқларнинг  ёш санаткорларимиз томонидан ижро этилиши, фольклор ансамбли томонидан мақом йўналишидаги куй қўшиқлар, сахна кўринишлари,  “Зулфияхоним” қизлари томонидан она ватанни мадҳ этувчи шеърлар, спортнинг хар хил туридаги сахна чиқишлари хамда викторина ўйинлари ташкил  этилди. Викторина ўйинларида фаол иштирок этган фуқароларимиз туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, бадиий китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

            Тадбир маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи  аҳоли томонидан кўтарингки кайфиятда ўтди.

            2020 йилнинг 16 ноябр куни Пахтакор туманида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида маънавий –маърифий, маданий тадбирлар  бўлиб ўтди.

          Тадбирлар “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини, 4 умумтаълим  мактаби, “Сувонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4-умумтаълим мактаби ҳамда “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган  7 умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. 

            Тадбир ўтказилиши белгиланган умумтаълим мактаблари ҳовлиси ва кириш қисмлари тадбир мавзусига мос равишда саҳна безаклари, шарлар ва гуллар билан безатилди.

            “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида ўтказилган тадбирга Республика  Ёшлар ишлари агентлиги раиси Жумабоев Акмал Муродович  ҳамда Жиззах давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Қаюмов Асқарбек Вахабович ҳамда  Жиззах давлат педагогика институти доценти Хушвақтов Немат Ҳусановичлар ташриф буюриб   ўз маъруза ва чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир давомида бугунги кунда  Ўзбекистонда, қолаверса Жиззах вилоятида олиб борилаётган ислоҳатлар, янгидан барпо этилган бинолар, савдо марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари, бобо дехқонларимиз томонидан  етиштираётган махсулотлар кўргазмалари жамланган видеороликлар намойиши, маданият уйи хонандалари томонидан юртимиз, миллатимиз ва қадимги урф-одатларимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқларнинг санаткорларимиз томонидан ижро этилиши, маданият уйи қошида ташкил этилган “Бахора” фольклор этнографик ансамбли томонидан мақом йўналишидаги куй қўшиқлар, сахна кўринишлари,  ижодкор ёшлар томонидан она ватанни мадҳ этувчи шеърлар, спортнинг хар хил туридаги сахна чиқишлари хамда викторина ўйинлари ташкил  этилди. Викторина ўйинларида ва бугунги кунда жамиятимиздаги  фаол фуқароларимизга туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, бадиий китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.

            2020 йилнинг 17  ноябр куни Пахтакор туманида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида маънавий–маърифий, маданий тадбирлар  бўлиб ўтди.

        Тадбирлар “Дилором” маҳалла фуқаролар йиғини ҳуддидаги 9-умумтаълим  мактаби, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини  9-умумтаълим мактаби ҳамда “Дўстлик” маҳалла  фуқаролар йиғинида жойлашган  14- сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. 

            Тадбир ўтказилиши белгиланган умумтаълим мактаблари ҳовлиси ва кириш қисмлари тадбир мавзусига мос равишда саҳна безаклари китоблар олами  ва гуллар билан безатилди.

            “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори  остида ўтказилган тадбирга Жиззах давлат педагогика институти катта ўқитувчиси, тиббиёт фанлари доктори Ғулом Орифхўжаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Халқ сўзи” газетаси мухбири Зокир Худойшукуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Жамила Деҳқонова, Жиззах вилояти Ўзбекконцерт муассаси хонандаси Феруза Исломова ҳамда Жиззах давлат педагогика институти мактаб менежменти  кафедраси мудири Тўйчи Ахмедовлар ташриф буюриб ўз маъруза ва чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир давомида бугунги кунда  юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган ишлаб чиқариш корхоналари, чет эл инвесторлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, шунингдек юртбошимиз томонидан халқимиз ва айниқса ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар хақида сўзловчи  видеороликлар намойиши, маданият уйи хонандалари томонидан юртимиз, миллатимиз ва қадимги урф-одатларимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқларнинг санаткорларимиз томонидан ижро этилиши, маданият уйи қошида ташкил этилган “Бахора” фольклор этнографик ансамбли томонидан мақом йўналишидаги куй қўшиқлар, сахна кўринишлари,  ижодкор ёшлар томонидан она ватанни мадҳ этувчи шеърлар, спортнинг хар хил туридаги сахна чиқишлари хамда викторина ўйинлари ташкил  этилди. Викторина ўйинларида ғолиб чиққан фуқароларимизга туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, бадиий китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.

            Тадбир маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи  аҳоли томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Туман штаби раҳбари                                                      Ш.Нормахамматов

 

Туман штаби котиби                                                         А.Очилов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар