Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси мадхиясининг 28 йиллик байрами кенг нишонланди

Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси мадхиясининг 28 йиллик байрами кенг нишонланди

10 декабрь 2020 йил
52
0

 Пахтакор тумани молия бўлими биносининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси мадхиясининг 28 йиллик байрамига бағишлаб Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-ИДУМнинг фаол ўқувчи ёшлари ва пахтакор туман маъданият бўлимининг ижодий гурухи билан хамкорликда катта байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирни туман хокимининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари А.Очилов очиб берди. А.Очилов тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси мадхиясининг 28 йиллик байрами билан чин юракдан самимий муборакбод этди. Юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар бўйича қисқача маруза қилиб ўтди.

Шундан сўнг сўз Пахтакор тумани халқ таълими бўлими мудири Д.Хайрқуловага берилди. Д.Хайрқулова тадбирда қатнашаётган барча устозларни, мактаб раҳбарларини, фаол ўқувчи ёшларни, маданият ва санъат вакилларини бугунги айём билан қутлади. Д.Хайрқулова ўз марузасида мадхиямизнинг келиб-чиқиши, унинг тарихи, яралиши ва унга хисса қўшган шоирларимиз, бастакорларимиз ва жамикий ижод ахлини ёд олиб ўтди. Ўсиб келаётган ёш авлодлар аждодларимизга муносиб ворис бўлишлиги, улар бошлаган ишларни давом эттиришлигини ёш авлод онгига сингдиришлигимиз керак эканлигини такитлади. Бу борада юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислохатлар хақида тадбир иштирокчиларига сўз очди.

Шундан сўнг тадбирнинг бадий қисми бошланди. Тадбирда туманимизнинг 31-ИДУМда тахсил олаётган ўқувчи ёшлари ва маданият бўлимининг санъат вакиллари иштирокида тайёрланган шеърлари куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига хавола этилди. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар