Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Расмий муносабат:"Пахтакор туманида тиббиёт формасидаги қаллобликлар авж олмоқда" номли остида тарқалган видеога аниқлик киритилди.

Расмий муносабат:"Пахтакор туманида тиббиёт формасидаги қаллобликлар авж олмоқда" номли остида тарқалган видеога аниқлик киритилди.

11 декабрь 2020 йил
197
0

 Муносабат: (09.12.2020) Жорий йилнинг 9 декабрь куни  ижтимоий тармоқларда "Пахтакор туманида тиббиёт формасидаги қаллобликлар авж олмоқда... Ёхуд содда халқни алдаб пул йиғишмоқда" деб номланган видео тарқалди.

 

Пахтакор тумани ишчи гуруҳ томонидан мазкур холат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида “Хонадон тиббий картаси”га (IP-CENTER) муаллифлик ҳуқуқини берувчи якка тадбиркор Мансуров Аброрхон Собирович томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 9-октябрдаги № 01-2512/3750 хатига асосан, туман тиббиёт бирлашмасининг рўхсат хатисиз Пахтакор тумани Чаманзор қишлоғида “Хонадон тиббий картаси”ни 16 000 (ўн олти минг) сўм миқдорида аҳоли хонадонларига сотиш мақсадида кирган вақтда шу маҳалланинг фуқаролари томонидан норозигарчилик ҳолатлари юзага келган.

Мазкур ҳолатдан кейин А.Мансуров ходимлари ўз ишларини шу ерда тўхтатиб маҳалладан чиқиб кетишганлиги аниқланди.

Якка тартибдаги тадбиркор А.Мансуровга “Хонадон тиббий картаси”ни аҳолига тарқатиши учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус  рўхсат берувчи бўйруқ ҳужжати асосида ўз фаолиятини олиб борилишлигига аниқлик киритилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар