Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туманида замонавий “ЭКОБОЗОР” фойдаланишга топширилди.

Пахтакор туманида замонавий “ЭКОБОЗОР” фойдаланишга топширилди.

20 декабрь 2020 йил
87
0

       

 

  Одатий супермаркетда харидни амалга ошириб, истеъмолчи нафақат яхши сервисни, балки нархларни таққослаш, табиий маҳсулотларнинг кенг ассортиментини олиш имкониятини истайди. Бошқа томондан, бозорга келгач, харидор кайфияти ва унинг маҳсулотлар танловига таъсир кўрсатадиган қулай шароитларга эҳтиёж бор.

    ECOBOZOR янги шаклдаги экобозорлар тармоғи - бу одатий озиқ-овқат бозори ва замонавий савдо маркази қулайлиги уйғунлигидир. ECOBOZOR лойиҳаси бевосита қишлоқ хўжалиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга савдо жойларини тақдим этишга асосланган. Бу ерда юқори сифатли мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, сут, нон ва гўшт маҳсулотлари, ичимликлар, шоколад ва қандолат махсулотлари, пишириқлар ва яна кўплаб шунга ўхшаш маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин.

          Мазкур мажмуада барча имкониятларга мўлжалланган 200 савдо растаси мавжуд. Барча иншоотлар тоза, озода, иссиқлик тизими билан таъминланганлиги сотувчи ва харидорларга янада қулайлик яратмоқда. Айни пайтда ушбу мажмуада 200 нафар маҳаллий аҳоли муқим иш билан таъминланди.

Мазкур мажмуанинг очилишида вилоят ҳокими ўринбосарлари, қўшни туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

      Бу ерда фермер, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиш имконига эга. Бозор ҳафтанинг барча кунларида туну кун ишлайди. Хусусан, ҳар куни 6:00 дан 22:00 гача маҳсулотларнинг аҳоли учун чакана савдоси йўлга қўйилади.  

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар