Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Жиззахда малакали ва иқтидорли ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда давлат хизматини ривожлантириш бўйича очиқ форум ўтказилди

Жиззахда малакали ва иқтидорли ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда давлат хизматини ривожлантириш бўйича очиқ форум ўтказилди

23 декабрь 2020 йил
298
0

Жиззах Политехника институтида “Малакали ва иқтидорли ёш кадрларни тайёрлаш давлат хизматини ривожлантиришнинг муҳим омили”мавзусида битирувчи талаба ёшлар билан очиқ форум шаклидаги учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жизах вилояти филиали раҳбар ва ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партия фракцияси раҳбари, Юксалиш умуммиллий ҳаракат Жиззах вилояти бўлинмаси раҳбари, Ёшлар парламенти аъзоси вилоят координатори, институт раҳбарияти, профессорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб тадбир иштирокчиларига “Бир дона мих” ҳикояси акс этган видеролик намойиш қилиниб, ундаги чуқур маъно-мазмун бугунги ислоҳотлар натижадорлигини таъминлашда ҳар бир фуқаро ўз ўрнига эгалигини англатишида маълум бўлди.

Тадбирда маърузага чиққан Кадиров Алишер - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партия фракцияси раҳбари ҳозирда ёшларга берилаётган имкониятлар ва қайси соҳадаги билимларини такомиллаштириш зарурлиги юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сунг, Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбар ўринбосари Б.Яхшибаев Агентлик ва унинг ҳудудий филиаллари асосий вазифаси ва функциялари мавзуси тақдимот қилди. Хусусан, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (ЭМСК,KPI) тизими жорий этилганлиги, секторлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ойлик рейтинг кўрсаткичлари ишлаб чиқилаётганлиги, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг cифат таркиби “HR метрика” ёрдамида таҳлил қилиб борилаётганлиги, ташкилот ходимларининг Давлат бошқарув академиясида малака ошириш тизими тўлиқ йўлга қўйилганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Бу каби очиқ мулоқот шаклидаги тадбирлар жуда ҳам катта аҳамиятгаэга. Ислоҳотлар давомчилари ҳам, келажак кадрлари ҳам шу – талабалар. Бугунги ОТМ талабаларининг илмий салоҳияти, уларнинг соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги, давр талабига боғлиқ ҳолда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган интилишлари – Давлат фуқаролик хизматининг истиқболдаги ҳолатини белгилаб берувчи муҳим омиллар ҳисобланади” – дея таъкидлайди Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибаев.

Тадбирда филиал томонидан Давлат фуқаролик хизмати: жорий холат ва истиқболлар, меритократия тамойилини амалиётга жорий этиш, бу борада Агентлик томонидан “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” https://vacancy.argos.uz/нинг ишга туширилгани ва ушбу портал орқали айни вақтда 7 та ҳудудий бошқарма, 3 та туман(шаҳар) ҳокимликларидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилингани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Давлат фуқаролик хизматчисининг компетенциялари: билим, кўникма, аҳлоқ масалалари ҳамда мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган имкониятлар борасида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, Юксалиш умуммиллий ҳаракат Жиззах вилояти бўлинмаси томонидан “Ўзбекистонда ёшлар фаровонлигини таъминлашда ёшлар сиёсатини такомиллаштириш, бунда тадқиқотларнинг ўрни”, Ёшлар парламенти аъзоси, Жиззах вилоят координатори томонидан “Ёшлар парламентининг ташкил қилинишидан мақсад ва вазифалари” мавзуларида батафсил тушунчалар беришди.

Очиқ руҳда ўтган мулоқот давомида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига ёшларни фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий янгиланишларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш ҳамда барча соҳалардаги ислоҳотлар жараёнига фаол жалб қилиш, ёшларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга оид ишлар кўриб чиқилди.

Шу ўринда, ёшларга ўзи қизиққан йўналишда эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллаш учун давлат ташкилотларида кўнгилли сифатида қисқа муддатли амалиёт ўташига йўналтириш, уларнинг эгаллаган мутахассислиги бўйича давлат фуқаролик хизматига кириши учун замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштиришлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва ЖизПИ раҳбарияти ўртасида давлат хизматига ёшларнинг қизиқишини ошириш, ёш давлат хизматчилари қатламини шакллантириш, ёшлар онгида давлат хизматининг жозибадорлиги, уларнинг мазкур соҳадаги дастлабки билимлари шакллантириш борасида мақсадли вазифалар келишиб олинди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида викторина ўтказилиб, Агентлик филиали томонидан ғолиблар китоблар билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда талабаларнинг давлат фуқаролик хизмати соҳасида саволларига батафсил жавоб берилди, ҳамда уларнинг қизиқишлари, фикр ва таклифларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Давлат хизматини ривожлантириш

агентлиги Жиззах вилояти филиали

бош инспектори С.Норпўлатов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар