Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор “ЭКОБОЗОР” очилишида тадбиркорлар машмашаси

Пахтакор “ЭКОБОЗОР” очилишида тадбиркорлар машмашаси

23 декабрь 2020 йил
196
0

 Муносабат: (21.12.2020) “Жиззах вилояти Пахтакор тумани тадбиркорлари номидан мурожаат йўллаяпмиз. Бозор ҳали битмай туриб бизни ичкарида савдо қилишга мажбурлашяпти. Талабимизга қулоқ солмаган масъулларга норозилик билдиришга йиғилдик...”номли видео тарқалган эди.

Туман ишчи гуруҳ томонидан мазкур холат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан биз ҳозирги кунда савдо қилётган жойимизни ўзгартирсак биздан савдо қиладиган мижозларимизни йўқатиб қўямиз, байрам ўткунга қадар шу ерда савдо қилишга рухсат сўраётганлиги маълум бўлди.

Туман ишчи гуруҳ бу масала бўйича тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар берди. Бозор ҳудудида ноқонуний савдоларга чек қўйилиши, “Экобозор”да қонуний тадбиркорларга ажратилган жойларди барча санитария талабларига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда савдо ишларини давом эттириш кераклиги ҳақда тадбиркорлар билан келишиб олинди.

Турғун савдо дўконлари қурилиши тугалланмаган тадбиркорларга бозор ҳудудидан савдо ишларини давом эттиришлари учун қўшимча шароитлар яратилиб берилди. “Экобозор” очилишида туман ҳокими бозор ҳудудидаги тугалланмай қолган савдо дўконларини 2021 йилда тадбиркорлар иштирокида  тўлиқ тугалланиши ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар