Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор туман суди фаолиятида нима гаплар

Пахтакор туман суди фаолиятида нима гаплар

07 январь 2021 йил
145
0

 Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларга алоҳида тўхталиб, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

Суд-ҳуқуқ соҳаси, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом этаётгани таъкидланди. Унга кўра, 2020 йилда судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлангани, жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилгани таъкидланди.

Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Президентимиз сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасида 40дан ортиқ Қонун, Фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллашини, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина эканлигини ҳам таъкидлади.

Жумладан, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши ҳудудларда ягона суд амалиётини шакллантиришга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олишга хизмат қилади.

Бундан ташқари суд тизимида рақамлаштирилиш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.

Енг қувонарлиси 2021 йил 1 январдан фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман суди ўз фаолиятини бошлади.

Умуман олганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг судга бўлган ишончи ортмоқда.

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман суди раиси

З.Р.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар