Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙда табиий газ муаммосига муносабат

Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙда табиий газ муаммосига муносабат

27 январь 2021 йил
135
0

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах вилоят Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ аҳолиси томонидан табиий газ тармоғига уланиш бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, бугунги кунда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммолар бўйича расмий муносабат.

Ушбу холат юзасидан туман хокимлигида ишчи гурух тузилиб, юқоридаги муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 06-апрелдаги ЭДО-05/1-2598 (№ 26)-сонли топшириғининг 2-бўлим 1-8-бандларининг ҳамда 2016 йил 19-апрелдаги ЭДО-05/1-454 (№ 44)-сонли ва 2016 йил 7-апрелдаги 06-06/1-444 (№ 47)-сонли йиғилиш баёнлари, “Ўзтрансгаз” аксиядорлик компаниясининг 2016 йил 13-июндаги 345-сонли буйруғи, вилоят ҳокимининг 2015 йил 9-майдаги 132-сонли, 2016 йил 26-апрелдаги 164-сонли ва 2016 йил 14-июндаги 258-сонли қарорлари, “Марказгазтаъминот” УК Жиззах вилояти газ таъминоти бошқармасининг 2016 йил 15-июлдаги 105-и-сонли буйруғи, Пахтакор туман ҳокимининг 2015 йил 11-майдаги 371-сонли қарорларига асосан ушбу қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли хонадонларига табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар рўйхатига киритилганлиги ва табиий газ тармоғидан узилганлиги маълум бўлди.

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига ёқилғининг бошқа турларидан яъни овқат тайёрлаш учун суюлтирилган баллонли газ билан, иситиш учун кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишлари тўғрисида “2-туманлараро газ таъминоти участкаси” томонидан 2015 йил май ойида расман огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Бугунги кунда истеъмолчиларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш бўйича корхонада барча шароитлар мавжуд бўлиб, “Чаманзор” ҚФЙ фуқароларининг хонадонлари суюлтирилган баллонли газ билан узлуксиз таъминланган.

“Чаманзор” ҚФЙ табиий газ тармоғига уланмаганлиги сабабли, ушбу қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолисини ёқилғининг бошқа турлари билан (баллонли суюлтирилган газ, кўмир, ўтин ва бошқалар) узлуксиз равишда таъминланиб келишига қарамасдан кўплаб норозиликларни келтириб чиқармоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар