Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани ҳокимининг ёшлар билан учрашуви очиқ суҳбат ҳолатида ўтди.

Пахтакор тумани ҳокимининг ёшлар билан учрашуви очиқ суҳбат ҳолатида ўтди.

29 январь 2021 йил
69
0

 Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиш ва амалга ошириш бўйича.

 

Ёшлар билан учрашувни йиғилиш раиси Ш.Бабаев кириш сўзи билан очиб, Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек сиёсий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, туманда олиб борилаётган ислоҳотлар бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг функцияларидан бири ишларнинг ҳаққоний ҳолати, тўпланган муаммолар ва камчиликларни, биринчи навбатда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, раҳбарларнинг айни дамдаги долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, туманда уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сўзга чиққан Ёшлар ишлари агентлиги Пахтакор тумани бўлими бошлиғи Ф.Пиримқулов бугунги кунда ёшларга берилаётган эътибор, ёшлар муаммоларининг ҳал этилиши давлат масаласи даражасида эканлиги, ёшлардан эса бу улкан имкониятлардан самарали фойдаланиб ўзига ва жамиятимизга фойдали ишлар билан шуғулланишлари кераклигини билдириб, учрашув самимий суҳбат тарзида ташкил этилиши, ёшларимиз ўзларини эркин тутишлари, барча муаммолари, таклифларини тўлиқ ва аниқ билдириб ўтишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг муаммолар ва таклифлар учун сўз ёшларга берилди.

Ушбу йиғилишда иштирок этган 45 нафар ёшлардан 19 нафарининг мурожаатлари бўйича масъуллар бириктирилиб тегишли топшириқлар олдилар.

Йиғилиш якунида, туман ҳокими Ш.Бабаев сўзга чиқиб, туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида кўрсатиб ўтилган масалалар ечими бўйича доимий назорат ўрнатилишини, ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни доимий иш билан таъминлаш ва ёшларнинг бошқа масалалар бўйича барча муаммолари ҳал этилишини айтиб тегишли ташкилотларга топшириқлар бериб ўтди.

Шунингдек туман ёшларидан ўзларининг шахсий фикрларини билидириши айтилганида, ўзларининг фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

(ФОТО)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Ёшлар ишлари агентлиги туман бош мутахассиси Д.Ҳакимов



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар