Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Тадбиркорлар муаммоси ҳамкорликда ечилади

Тадбиркорлар муаммоси ҳамкорликда ечилади

04 февраль 2021 йил
40
0

Аҳолини тадбиркорликка жалб жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатларни изчил давом эттириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Солиқ органлари ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишига қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириши учун жойларда тадбиркорлар иштирокида турли тадбирларни ўтказиб келинмоқда.

Яқинда Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамкорлигида сайёр учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах шаҳридан 30 нафарга яқин тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аҳолига мутахассислар ёрдамида тушунтирилди.

Учрашувда тадбиркорлик субъектларининг 20 га яқин мурожаатлари тингланди. Баъзи мурожаатлар жойида ҳал этилди, 5 та мурожаат бўйича мутасаддилар томонидан ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. 18 нафар тадбиркорнинг мурожаати эса тааллуқлилиги бўйича 7 кун муддатда кўриб чиқиш учун масъул идораларга business.gov.uz ягона интерактив портали орқали юборилиши белгиланганди.

Бу каби учрашувларда тадбиркорлик, аҳолининг ишбилармонликка интилишига амалий ёрдам берилади. Тадбиркорларнинг кўпайиши эса оилаларга барака кириши, минглаб янги иш ўринлари яратилиши демакдир. Тадбиркорларга шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш бугунги ҳаётий заруратдир.

Акром Хўжамуродов,
вилоят ДСБ Тадбиркорларни
қўллаб қувватлаш шуъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар