Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан “Буюк зотга эҳтиром” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан “Буюк зотга эҳтиром” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

09 февраль 2021 йил
42
0

 Пахтакор тумани 14-Болалар мусиқа ва санът мактаби фаоллар залида “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланди.

 

 Давлат ва жамоат арбоби, бизга бебаҳо илмий-ижодий мерос қолдириб, нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида хам миллий маданият ва адабий эстетик тафаккури билан чуқур из қолдирган Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, ҳамда туман Маданият бўлими билан хамкорликда 2021 йилнинг 9 феврал куни Пахтакор тумани Мусиқа ва санъат мактабида буюк сиймо Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан “Буюк зотга эҳтиром” шиори остида умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирокида назм ва наво кечаси ташкил этилди. Кечада умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари томонидан тайёрланган Навоий сиймоси саҳна кўринишлари, шунингдек Навоий шеъриятида юрт ва ишқ мадҳи, “Хамса” достонининг яралиш тарихи, Навоий шеърияти мулкида фойдаланилган туркий сўзлар луғат бойлиги акс этган шеърлар, саҳна кўринишлар ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Маънавият ва маърифат маркази

туман бўлинмаси раҳбари Алишер Очилов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар