Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Ёшларга қишлоқ хўжалик ерлари ажратилмоқда.

Ёшларга қишлоқ хўжалик ерлари ажратилмоқда.

13 февраль 2021 йил
63
0

 Туман ҳокими Шукурулло Бабаев ҳокимлик фаоллар залида Қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари ва мутасадди ташкилотлар йиғилиш ўтди. У ўз сўзида дастлаб 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда юрт бошимиз томонидан берилган топшириқларга тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни буюрди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.

«Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди», — деди президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили фермерлик учун ер олиш бўйича мурожаат қилган 14 минг ёшдан атиги 3000 нафарига ер участкаси берилган.

Мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади. 

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар агентлиги, қишлоқ хўжалиги вакиллари, маҳалла раислари, мутасадди ташкилотларга ёшлар рўйхатларини қайтадан кўриб чиқиш ёшлар эҳтиёжидан келиб чиқган ҳолда яшаш жойидан узоқда бўлмаган ҳудуддан ер ажратиш чоралари кўриш тўғрисида топшириқлар берди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар