Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Давлат тест маркази рахбари Пахтакор туманида.

Давлат тест маркази рахбари Пахтакор туманида.

17 февраль 2021 йил
55
0

 Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази рахбари Каримов Маджит Маликович, Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлим бошлиғи Хотамов Иброхим Мустофаевич, туман ҳокими ўринбосари Қўлдошев Фазлиддин Ҳамидович ва туман халқ таълими бўлими мудири Хайрқулова Дилфуза Абдулахатовналар битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашиб давра суҳбати ўтказди.

Давра сухбатида Маджит Маликович Давлат тест маркази томонидан олиб борилаётган ишлар, соҳадаги янгиликлар, ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига киришида 5 та фандан, 3 та мажбурий ва 2 та йўналиш бўйича фанлардан тест топширишлари бўйича маълумотлар билан таништириб ўтди.

Давра суҳбатида ота-оналар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан  жавоб олдилар.

Шунингдек, Давлат тест маркази рахбари Каримов Маджит Маликович маҳалладаги 3 ва 11-сонли умумтаълим мактабларига бориб битирувчи ўқувчилари билан учрашди ва уларнинг барча саволларига жавоб берди.

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар