Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » “Бир суд – бир инстанция тизими жорий қилинади.”

“Бир суд – бир инстанция тизими жорий қилинади.”

18 февраль 2021 йил
51
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратди.

Юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижаси ўлароқ 2021 йилдан бошлаб, суд тизимида “бир суд – бир инстанция” тизимининг жорий этилгани ва назорат инстанциясининг тугатилиши муносабати билан 2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан “бир суд – бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб келинган муаммоларнинг ҳал қилинишига айни муддао бўлиб, ушбу тизимни тубдан кўриб чиқишга асос солди. Унга кўра, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилади. Яъни, биринчи инстанция – туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича – вилоят судлари, апелляция инстанцияси – вилоят даражасидаги судлар, кассация инстанцияси – Олий суд.

– “бир суд – бир инстанция” тамойилининг жорий этилиши муносабати билан, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар суд ҳужжатлари  устидан берилган шикоят (протест)лар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилиши сабабли Пленум қарорида мазкур судлар томонидан суд муҳокамаси бошланган (иш юритишга қабул қилинган) апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) мазкур босқич судлари тегишли судлов ҳайъатлари томонидан мазмунан кўриб тугалланиши шартлиги, суд муҳокамаси бошланмаган (иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган) апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) шикоят (протест) берган шахсларга апелляция шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган, апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари ўтиб кетган ҳолда эса, апелляция шикоятига (протестига) шикоят (протест) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани илова қилиш зарурати тушунтирилган ҳолда қайтарилиши лозимлиги;

– фуқароларнинг суд қарорига нисбатан шикоят қилиш ҳуқуқини асоссиз равишда бузилишини олдини олиш мақсадида, Пленум Қарорида апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муддатни ўтказиб юборишда узрли сабаб бўладиган ҳолат сифатида тан олиниши мумкинлиги назарда тутилган.

Қабул қилинган Пленум қарори суд қарорларини қайта кўриш масаласидаги халқаро стандартлар талабларини процессуал қонунчилигига тадбиқ қилинишига, суднинг мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судловнинг самарадорлигини ошириб, мамлакатимиз нуфузи ошишига хизмат қилади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман суди

раиси З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар