Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Тумандаги автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Тумандаги автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

24 февраль 2021 йил
57
0

 “ 15 ” февраль 2021 yil                                             № 62

 

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг   2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва  25-моддаларига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали
    2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан жисмоний шахслар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ва шартнома асосида жалб этилган хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳамда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларида М1 тоифадаги транспорт воситалари эгалари ўз транспорт воситасининг техник ҳолати ва ускуналари мувофиқлигини баҳолаш учун ўз танловига кўра техник кўрикдан ўтказиши белгилансин.
  3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
  4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари ― бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси ― шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

  1. Мазкур қарорнинг 4-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта ― 1 март ― 30 июнда;

иккинчи марта ― 1 сентябрь ― 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март ― 30 июнда;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрелдан ― 31 августга қадар ўтказилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (Ш.Султонов)га:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
    31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори
    4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
  2. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомига мувофиқ йиғим ундирилсин.
  3. Туман ички ишлар бўлими (Э.Ахмедов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
  4. “Пахтакор ҳаёти” газетасида ушбу қарор эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 10 февралдаги 40-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Э.Ахмедов зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  

Туман ҳокими                                                                    Ш.Бабаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар