Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » 710-сон 11.11.2020. Ўзбекистон Республикасида 2023 ...

710-сон 11.11.2020. Ўзбекистон Республикасида 2023 ...

03 март 2021 йил
57
0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари;
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1 — 25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича «Йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникаси билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2020 — 2023 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили белгиланган тартибда тегишли манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Бутун Жаҳон интернет ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 ноябрь,
710-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
2. Рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш санаси). Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун.
Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023 йил 1 ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
3. Шахсга доир маълумотларни йиғиш:
респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади;
яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шаҳар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда (кейинги ўринларда — стационар участкалар) амалга оширилади;
респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади;
гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади.
Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
4. «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.
5. Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудида бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси охирги хатбошисида назарда тутилган шахслар ҳисобга олинмайди, аммо учинчи хатбошида назарда тутилган шахслар ва бир йилдан кўп муддатда республика ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.
6. Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Кунлик тунги дам олишининг кўпроқ қисмини ўтказадиган уй, квартира, яшаш учун фойдаланилаётган бошқа турар жой ёки нотурар жой бино яшаш жойи ҳисобланади.
Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.
7. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш дастурига киритилган саволлардан ташкил топади.
2-боб. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари
8. Аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:
2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси);
2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар);
давлат статистика органлари;
тегишли вазирликлар ва идоралар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
9. Қўмита аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
аҳолини рўйхатга олиш бўйича методика ва қўлланма материаллар тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олиш варағидаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни ўз вақтида олиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) ходимларини ўқитишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда аҳолини рўйхатга олишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини (шу жумладан, SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва бошқалар) мувофиқлаштиради;
аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ҳудудий комиссиялар билан биргаликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида белгиланган аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш ишларини ташкил этади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди;
ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этади;
маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди;
жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказишни таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли ҳужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия:
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини;
ўз ходимларининг рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишини;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.
13. Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимлари қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
14. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоблари Қўмита, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан тайёрланади.
3-боб. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини 2023 йилда асосий аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди.
2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш учун картографик материаллар ўз ичига қуйидагиларни олади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий хариталари;
туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий хариталари;
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари.
16. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режаси (кейинги ўринларда — ташкилий режа) ҳудудий комиссиялар томонидан туманлар (шаҳарлар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида тузилади.
Рўйхатга олиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатга олиш участкасига тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 8 750 киши ва шаҳарларда ўртача 11 250 киши) ҳисобга олган ҳолда маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ёки шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.
Рўйхатга олиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 1 750 киши ва шаҳарларда ўртача 2 250 киши) ва аҳоли пунктидаги аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.
Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатга олувчига тўғри келадиган юкламадан (қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳарларда ўртача 450 киши) келиб чиқиб ҳисоб участкаларига бўлинади.
Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасидаги аҳолининг сони ўртача 250 нафардан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.
Айрим ҳолларда участкаларни тузишда рўйхатга олувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкалари сонидан келиб чиқиб рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.
Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоизи миқдорида иш ҳақи тўланмаган ҳолда кадрлар захираси шакллантирилади.
Кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда рўйхатга олиш жараёнларига захирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.
17. Туман ва шаҳарлар бўйича тайёрланган ташкилий режалар туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тайёрланган ташкилий режалар ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ва Қўмитага тақдим этилади.
Ҳудудлар бўйича тузилган ва тасдиқланган ташкилий режалар умумлаштирилган ҳолда тасдиқлаш учун республика комиссиясига киритилади.
18. Рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш ва ўтказилишини мувофиқлаштириш, ҳудудлар даражасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
19. Ҳудудий ички ишлар органлари томонидан 2023 йил сентябрь ойидан кечиктирмаган ҳолда жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий комиссияларга тақдим этилади.
Олинган маълумотлар рўйхатга олиш ва ҳисоб участкалари бўйича гуруҳланади ҳамда рўйхатга олувчиларни ушбу манзиллар тўғрисида хабардор қилиш учун рўйхатга олиш участкалари бошлиғи ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этилади.
4-боб. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинган ходимлар тоифалари
20. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:
республика даражасида — республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;
ҳудудий даражада — ҳудудий комиссиялар аъзолари, ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари ҳамда шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ходимлари;
туманлар (шаҳарлар)да — туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган туман ва шаҳар рўйхатга олиш бўлимлари ҳамда рўйхатга олиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари аҳолини рўйхатга олиш учун жалб этиладиган шахсларни белгиланган талаблар асосида танлаб олади ва рўйхатини шакллантиради.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган шахслар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.
22. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган шахслар рўйхати тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан шакллантирилади.
23. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида Қўмитанинг ҳудудий статистика органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди шартли равишда уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 750 та уй-жойни қамраб олади.
Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмаган ҳолда 5 фоиз миқдорида захира кадрлар шакллантирилади.
Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уй-жой рўйхатини тузувчилар фаолиятини туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
24. Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар 2022 йил 1 августдан 1 сентябргача бўлган даврда махсус ўқитилади ҳамда бино ва уй-жойлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.
Уй-жой рўйхатини тузувчилар ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) ёки яшаши мумкин бўлган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади, уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш учун кадастр идораларига тақдим этади.
25. Уй-жой рўйхатини тузувчиларни статистика органлари, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, кадастр идоралари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олиш туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда шартнома асосида амалга оширилади.
26. Рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун шартнома асосида қуйидаги ходимлар жалб қилинади:
2023 йил 25 октябрдан 1 декабргача — аҳолидан сўров ўтказиш орқали рўйхатга олишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи ходим;
2023 йил 10 октябрдан 12 декабргача — рўйхатга олувчилар ишини мувофиқлаштирувчи инструктор (супервайзер) ходим;
2023 йил 10 октябрдан 2024 йил 1 январгача — инструкторлар (супервайзерлар) ишини назорат қилувчи ходимлар (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари);
2022 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари);
2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ходим (рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси);
2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилишини назорат қилиш бўйича жалб этилган ходимлар (бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази бошлиғи);
2023 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлашни амалга оширувчи ходимлар (ҳужжатларни сақлаш диспетчери);
2024 йил 1 январдан 31 декабргача — вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш бўйича операторлар ишини назорат қилувчи ходим (операторлар гуруҳи бошлиғи);
2024 йил 1 январдан 31 декабргача — аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходимлар (операторлар).
27. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган шахслар билан ҳудудий статистика бошқармалари:
муддатли меҳнат шартномаси — туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш учун жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар (туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар) ва бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ходимлари (марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, операторлар, ҳужжатларни сақлаш диспетчерлари) билан;
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) — уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари билан шартномалар тузади.
28. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга ҳамда бирламчи маълумотларни электрон базага киритишга жалб қилинган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга вақтинчалик жалб қилинадиган ходимларга Қўмита томонидан тайёрланган махсус гувоҳнома берилади.
30. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар беришга ҳудудий статистика органлари масъул ҳисобланади.
31. Аҳолини рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар ўқитилади.
32. Ўқитиш давомида қуйидагилар:
аҳолини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатга олиш ҳужжатлари таркиби ва уни тўлдириш тартиби, шунингдек, рўйхатга олувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар;
техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар;
уй-жой рўйхатини тузувчилар томонидан шаҳар, шаҳар типидаги аҳоли пункти, қишлоқ аҳоли пунктларидаги уй-жойлар ва бинолар рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар;
респондентлар сўровини ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштириш билан муаммоли масалаларни муҳокама қилиш бўйича амалий машғулотлар;
ўқитилган ходимларнинг маълумотларни ўзлаштирганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади.
33. Рўйхатга олувчи ходимлар ўқитилгандан сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, шарф, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатга олиш инструментлари (рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари, рўйхатга олиш варағи шаклларининг захира тўплами ва канцелярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.
34. Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларнинг ваколат берилган ходимлари ҳам рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари ҳамда канцелярия буюмларини олиб юришга мўлжалланган сумка билан таъминланади.
5-боб. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш
35. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);
23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
36. Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
37. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.
38. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
39. Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.
40. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:
сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;
ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.
41. Рўйхатга олувчилар инструктор (супервайзер), рўйхатга олиш участкаси ходимлари кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажаради ҳамда бу борада бошқа рўйхатга олувчилар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин.
Рўйхатга олувчилар иш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича инструкторга хабар беради ҳамда имкон қадар мустақил равишда ушбу муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўради.
Шунингдек, рўйхатга олувчилар зарурат туғилганда оилавий аҳволи, соғлиги ва бошқа кутилмаган ҳолатлар ҳақида инструкторга хабар беради.
42. Рўйхатга олувчилар мустақил равишда иш режасини тузади, зарур ҳолларда инструктор билан маслаҳатлашади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча биноларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни белгилаб олади.
Кун режасини тузишда рўйхатга олувчилар қуйидагиларни:
кам вақт сарф этиб, қисқа масофани босиб максимал миқдорда биноларни айланиб, рўйхатга олишни ўтказишни;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар бўлган хонадонларга Миллий гвардия ёки ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўришни ҳисобга олади.
43. Агар рўйхатга олувчилар режадан сезиларли даражада ортда қолаётган бўлса, инструкторлар (супервайзерлар) ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаштиради ва зарур ҳолларда захира таркибидан рўйхатга олувчилар жалб этилиши юзасидан қарор қабул қилади.
44. Рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш уй хўжалиги таркибини аниқлашдан бошланади.
45. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда рўйхатга олувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг аҳолиси билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.
46. Уй хўжаликлари шахсий ва жамоавийга бўлинади.
Шахсий уй хўжаликлари таркибига турар жой бинолари — уйлар, квартиралар, ётоқхоналар, дала ҳовлилар ва бошқа яшаш учун фойдаланиладиган биноларда яшовчи шахслар киради.
Жамоавий уй хўжаликлари таркибига ижтимоий ва тиббиёт муассасаларида, казармаларда, қамоқхоналарда ва диний ташкилотларда (мадрасаларда) доимий яшовчи шахслар гуруҳи киради.
Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган муассасалар (ташкилотлар) жамоавий уй хўжаликлари ҳисобланади.
Қуйидаги жойларда:
болалар интернатлари, тарбия муассасаларида;
ижтимоий муассасаларда;
диний муассасаларда;
шифохоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;
зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;
қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшовчи (доимий ёки вақтинча) шахслар жамоавий уй хўжаликларида яшовчилар ҳисобланади.
Ушбу муассасаларда рўйхатга олиш ишлари уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.
Рўйхатга олувчилар ўзига бириктирилган ҳисоб участкаси ҳудудида жойлашган меҳмонхона туридаги муассасаларда рўйхатга олиш ишларини ушбу муассасанинг маъмурияти билан биргаликда амалга оширади.
Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган ёки рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида (бинода), квартирада ҳеч ким бўлмаган тақдирда, рўйхатга олиш варағи шакллари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни 4-шакл бўйича рўйхатдан ўтказади ва ҳар бири учун 2-шаклни ҳам тўлдиради.
47. Аҳоли ҳисобининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 23 — 25 ноябрь кунлари уч кун муддатда танланма равишда назорат кузатуви ўтказилади.
Назорат кузатуви барча ҳисоб участкалари бўйича танлов асосида 10 фоиздан кам бўлмаган қамров билан ўтказилади.
Назорат кузатувидан сўнг тўлдирилган рўйхатга олиш варағи шакли рўйхатга олишни ўтказиш даврида тўлдирилган рўйхатга олиш варағи шакли билан солиштирилади ҳамда рўйхатга олиш тўлиқлиги ва рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш сифати текширилади.
48. Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш натижасида шакллантирилган йиғма статистик ахборот аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидир.
49. Рўйхатга олиш ва назорат кузатуви ўтказилгандан кейин рўйхатга олиш варағи шакллари билан тўлдирилган сумкалар қуйидаги тартибда топширилиши керак:
рўйхатга олувчи — рўйхатга олиш ишлари якунлангандан сўнг бир кун муддатда инструкторга;
инструктор — рўйхатга олувчилардан қабул қилиб олингандан сўнг уч кун муддатда рўйхатга олиш участкаси бошлиғига;
рўйхатга олиш участкаси бошлиғи — инструкторлардан қабул қилиб олингандан сўнг беш кун муддатда туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғига;
туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи — рўйхатга олиш участкаси бошлиқларидан қабул қилиб олингандан сўнг беш кун муддатда ҳудудий статистика бошқармалари ҳузуридаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказларига топширади.
6-боб. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни шакллантириш
50. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади.
Ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилади ва таҳрир қилинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб этиш орқали амалга оширилади.
Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компъютер дастури асосида амалга оширилади.
Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш ишлари 2024 йил 31 декабргача амалга оширилади.
51. Жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали респондентлар рўйхатга олиш варағи шаклларини мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.
Қўмита жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳудудий статистика органларига юборади.
52. Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш ва уларни қайта ишлаш бўйича назорат ҳудудий статистика бошқармалари томонидан амалга оширилади. Қўмита томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари йўлга қўйилиб, мувофиқлаштирилади.
Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади.
53. Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади.
7-боб. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини шакллантириш ва уларни эълон қилиш
54. Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар (шу жумладан, эркаклар ва аёллар) бўйича дастлабки маълумотлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисига ажратилган ҳолда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.
55. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари республика ва ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида 2025 йил 1 декабргача шакллантирилади.
Эълон қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ шакллантирилади.
56. Якуний натижалар бирламчи маълумотлар базасидан шакллантирилади.
57. Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025 йил 1 декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.
58. Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини сақлаш ва йўқ қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
59. Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.
8-боб. Аҳолини рўйхатга олишни моддий-техник ва молиявий таъминлаш
60. 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган ходимлар фаолиятини белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиш учун аҳолини рўйхатга олишни моддий-техника воситалари билан таъминлаш 2020 — 2025 йилларда Қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланган йиллик харид режаси асосида амалга оширилади.
61. Рўйхатга олувчиларнинг махсус сумкалари, канцелярия буюмлари, гувоҳномаси, махсус кийимлари, фонар каби товар-моддий бойликлар Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ харид қилинади.
62. 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини марказлаштирилган ҳолда чоп этиш ва уларни ҳудудий статистика органларига етказиб бериш Қўмита томонидан амалга оширилади.
9-боб. 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш
63. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш 2021 йил 1 — 25 ноябрь кунлари танлаб олинган ҳудудларда ўтказилади.
Синов тариқасида рўйхатга олишнинг аниқ пайти 2021 йил 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланади.
2021 йил 1 ноябрь соат 00.00 дан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар натижалари рўйхатга олиш варағи шаклларига киритилмайди.
64. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури ушбу қарорнинг 2-иловасида келтирилган саволлардан ташкил топади.
65. Синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда ўтказилади:
1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);
23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
66. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
67. Рўйхатга олишни ўтказиш бошланишидан олдин ҳудудий комиссиялар томонидан синов ўтказиладиган ҳудудлардаги рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар (супервайзерлар) ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
68. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланишидан бир ой олдин ҳудудий комиссияларга жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тақдим этилади.
69. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган шахслар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилади.
70. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида белгиланган аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш ишларини ташкил этади.
71. Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
72. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг якунлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш ҳужжатлари шакллари, рўйхатга олишни ўтказиш усуллари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлари ҳамда фойдаланиладиган ахборот технологиялари синови натижалари таҳлил қилинади;
синов натижаларига кўра 2022 йил 1 июнга қадар 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури, методик қўлланмалар ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва аҳолини рўйхатга олиш якунларини шакллантириш зарурати юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
73. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ушбу Низомнинг тегишли бандларига асосан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида респондентларга тегишли шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши;
жинси;

никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);

туғилган жойи.
2. Аҳолининг механик ҳаракати, миграциясига тегишли саволлар:
яшаб турган аҳоли пунктида яшаш муддати;
яшаб турган аҳоли пунктига қаердан кўчиб келганлиги;
яшаб турган аҳоли пунктига қачон кўчиб келганлиги;
узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлакат ҳудудида яшаганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;

бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;

бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.
3. Аҳолининг миллий хусусиятлари, фуқаролигига тегишли саволлар:
фуқаролиги;
миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади);

она тили;

она тилидан ташқари суҳбатлашадиган тиллар.
4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:
таълим даражаси;
ўқишни ёки ёзишни билиши;
илмий даражаси мавжудлиги;

3 — 6 ёш оралиғидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;

ҳозирги вақтда таълим олиши.
5. Уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолатига тегишли саволлар:
яшаш учун даромад манбаи;

уй хўжалиги тасарруфида узоқ фойдаланиладиган мулк ва буюмларнинг мавжудлиги;

бир ойлик даромад миқдори.
6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:
асосий меҳнат фаолияти;
иш жойи жойлашган жой;

аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида (аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг 24 — 31 октябрь кунлари) фаолият туридан қатъи назар иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг октябрь ойида иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида кира олиш имконияти, ишга кирмаслик сабаби.
7. Болалар сонига тегишли саволлар:

дунёга келтирган фарзандлари сони;

тирик туғилган фарзандлари сони.
8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:
турар жойнинг тўлиқ манзили;
турар жойнинг мулкчилик шакли;
турар жойнинг тури;
турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналари сони, яшаш хоналарининг майдони;
турар жойнинг қурилган вақти;
турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;

турар жойдаги мавжуд қулайликлар, санитария-гигиеник шароитлар;

турар жойда яшовчи уй хўжаликлари (оилалар) сони ва уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, ушбу турар жойда доимий, вақтинчалик яшаши ёки вақтинчалик яшамаслиги, ушбу турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).
9. Уй хўжалиги аъзоларининг соғлом турмуш тарзи юритишларига тегишли саволлар:
спорт билан шуғулланиши;

спорт билан шуғулланадиган жой;

спорт билан шуғуллана олмаслик сабаби.
10. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги шахсга оид маълумотларни йиғиш бўйича саволлар рўйхати:
жинси;
туғилган санаси;
фуқаролиги (чет давлат фуқаролари учун);
доимий яшайдиган давлати;

Ўзбекистонга келиш санаси;

Ўзбекистонга келиш сабаби.
11. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволлар:
муассаса номи;
муассаса тури;
ушбу муассасада рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;

уйсизлар ва уларнинг сони;

ушбу муассасадаги респондентлар рўйхати. Ушбу рўйхатга тушган барча респондентлар учун шахсга доир саволнома тўлдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати
2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари қуйидагилардан иборат:
1-шакл. «Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати» — 3.1-илова;
2-шакл. «Шахсга оид саволнома» — 3.2-илова;
3-шакл. «Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома» — 3.3-илова;
4-шакл. «Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома» — 3.4-илова;
5-шакл. «Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси» — 3.5-илова.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3.1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3.2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3.3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3.4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
3.5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
4-ИЛОВА

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга (кейинги ўринларда — аҳолини рўйхатга олиш) тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида ташкил этиладиган бўлинмаларда вақтинчалик штат бирликлари
1. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида ташкил этиладиган бўлинмаларда вақтинчалик штат бирликлари:
а) туман (шаҳар) миқёсида:
туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими — бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой рўйхатини тузувчи;
рўйхатга олиш участкаси — участка бошлиғи, участка бошлиғининг ўринбосари;
инструкторлик участкаси — инструктор (супервайзер), стационар рўйхатга олувчи;

ҳисоб участкаси — рўйхатга олувчи.

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш марказларида — марказ бошлиғи, операторлар гуруҳи бошлиғи, оператор ва ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими).
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни аҳолини рўйхатга олишга жалб этиш тартиби
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимлар (уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, стационар рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва уй-жойларни хатловдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
3. Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ва аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш хусусиятларидан келиб чиқиб шартнома намуналари қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.
4. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.
5. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилади.
Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар (уй-жойлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчи ходимлар) билан ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.
6. Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари статистика бошқармалари томонидан танлов асосида саралаб олинади.
3-боб. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахсларга қўйиладиган талаблар
7. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, муомала лаёқатига эга бўлиши, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши талаб этилади.
8. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти) ва СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) мавжуд бўлиши лозим.
4-боб. Рўйхатга олувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш
9. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг ваколат берган ходими томонидан амалга оширилади.
Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ходимлар ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинган ҳолда ишга жалб қилинади. Рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар фақат ўз иш жойларидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.
10. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларни қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга 1-иловага, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.
11. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақини ҳисоблаш ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда амалга оширилади.
12. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб Қўмита раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.
13. Аҳолини рўйхатга олишга жалб қилинадиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
14. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, унинг натижаларини қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори

Лавозими

Иш даври

Бир ойлик тўлов миқдори

Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими

Бўлим бошлиғи

01.07.2022 й. — 01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бошлиғи ўринбосари

01.07.2022 й. — 01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бош мутахассиси

01.01.2023й. — 01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олиш участкаси

Участка бошлиғи

10.10.2023 й. — 01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Участка бошлиғи ўринбосари

10.10.2023 й. — 01.01.2024 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида — 5%

Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси

Инструктор

10.10.2023 й. — 12.12.2023 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Стационар рўйхатга олувчи

25.10.2023 й. — 01.12.2023 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчимутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олувчи

25.10.2023 й. — 01.12.2023 й.

Уй-жой рўйхатини тузувчи

01.08.2022 й. — 01.09.2022 й.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази

Марказ бошлиғи

01.12.2023 й. — 01.12.2025 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Операторлар гуруҳи бошлиғи

01.01.2024 й. — 31.12.2024 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида

Оператор

01.01.2024 й. — 31.12.2024 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими)

01.12.2023 й. — 01.12.2025 й.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш жараёнига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори

Лавозими

Иш даври

Бир ойлик тўлов миқдори

Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими

Бўлим бошлиғи

01.04.2021 й. — 01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бошлиғи ўринбосари

01.04.2021 й. — 01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Бўлим бош мутахассиси

01.09.2021 й. — 01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олиш участкаси

Участка бошлиғи

10.10.2021 й.— 01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Участка бошлиғи ўринбосари

10.10.2021 й. — 01.01.2022 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси

Инструктор

10.10.2021 й. — 10.12.2021 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида — 5 %

Стационар рўйхатга олувчи

25.10.2021 й. — 01.12.2021 й.

туман (шаҳар) статистика бўлими етакчимутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Рўйхатга олувчи

25.10.2021 й. — 01.12.2021 й.

Уй-жой рўйхатини тузувчи

01.05.2021 й. — 01.06.2021 й.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази

Марказ бошлиғи

01.12.2021 й. — 01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида

Операторлар гуруҳи бошлиғи

01.01.2022 й. — 01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида

Оператор

01.01.2022 — 01.04.2022 й.

Ҳудудий статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича

«Йўл харита»си

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Давлат статистика қўмитаси

2. Аҳолини рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари сақланиши ва йўқ қилиниши тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил
январь

Давлат статистика қўмитаси,

«Ўзархив» агентлиги

3. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича ходимларни ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил
апрель

Давлат статистика қўмитаси

4. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
май

Давлат статистика қўмитаси

5. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил
июль

Давлат статистика қўмитаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро экспертлар тавсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2022 йил

январь — март

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирликлар билан келишиш.

2022 йил

апрель — июль

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил
август

II. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

3.

Аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини картографик материаллар (схематик режа ва хариталар) билан таъминлаш.

1. Туманлар бўйича 1:25000 ва 1:50000 масштабда схематик хариталар тузиш.

2021 йил 1 мартга қадар (синов)

Кадастр агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

ҳудудий комиссиялар

2. Аҳоли пунктлари бўйича 1:2000 масштабда схематик режалар тузиш.

3. Аҳолиси зич ҳудудларда ҳамда майдони 200000 гектардан кичик ҳудудларда 1:25000 масштабда схематик хариталар тузииш.

4. 200000 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган туманлар бўйича 1:50000 масштабда схематик хариталар тузиш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар, туманлар марказлари учун 1:10000 масштабдаги схематик хариталар тузиш.

2022 йил 1 июнга қадар (асосий)

4.

Аҳоли пунктларидаги яшовчилар сонини кўрсатган ҳолда хонадон ва уйлар рўйхатини шакллантириш.

1. Хонадон ва уйларни хатловдан ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш.

2021 йил 1 мартга қадар (синов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,
Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Кадастр агентлиги,

Давлат статистика қўмитаси

3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

2023 йил 1 мартга қадар (асосий)

5.

Ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш.

2021 йил 1 июнга қадар (синов)

2023 йил 1 июнга қадар (асосий)

Ҳудудий комиссиялар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари

2. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда уларни ўқитиш.

2021 йил 1 ноябрга қадар (синов)

2023 йил 1 ноябрга қадар (асосий)

3. Алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш.

2020 — 2024
йилларда

4. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимларини, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш.

2020 — 2024
йилларда

5. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари сифатли ўтказилишини ташкил этиш.

2021 — 2023
йилларда

6. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

доимий

6.

Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни нашр эттириш.

1. Аҳолини рўйхатга олишнинг норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар (синов)

Давлат статистика қўмитаси

2. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни чоп этишга тайёрлаш.

3. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш.

2023 йил
1 июнга қадар (асосий)

7.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун жалб этиладиган вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

1. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 сентябрга қадар (синов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

ҳудудий комиссиялар

2. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларни танлаш.

3. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2023 йил
1 августга қадар (асосий)

8.

Аҳолини рўйхатга олишни ҳужжатлар ва моддий-техник буюмлар билан таъминлаш.

1. Аҳолини рўйхатга олиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Аҳолини рўйхатга олишнинг варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг махсус сумкаларини етказиб бериш.

4. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларига канцелярия моллари ва бошқа жиҳозларни етказиб бериш.

2021 йил
1 октябрга қадар (синов)

2023 йил
1 сентябрга қадар (асосий)

Давлат статистика қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

9.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш.

1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини ўқитиш.

3. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш.

4. Туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимларини ўқитиш.

2020 — 2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси,
БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда

10.

Аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган вақтинчалик ходимларни ўқитишни ташкил этиш.

1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Туман шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимларини ўқитиш.

3. Аҳолини рўйхатга олиш участкаларининг ходимларини ўқитиш.

4. Инструкторларни ўқитиш.

5. Рўйхатга олувчиларни ўқитиш.

2021 — 2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси,

ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

11.

Аҳолини рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

1.ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш.

2. Видеороликлар тайёрлаш.

3. Ижтимоий рекламалар тайёрлаш.

4. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш.

5. Баннерлар тайёрлаш.

6. Семинарлар ташкил этиш.

7. Текин SMS-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш.

2020 — 2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

12.

«Аҳоли рўйхатга олиш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Халқаро тажрибани ўрганиш.

3. «Аҳолини рўйхатга олиш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

4. «Аҳолини рўйхатга олиш» ахборот тизимини жорий қилиш.

2021 йил
1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Персоналлаштириш маркази,

Давлат хизматлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги

13.

Аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказилишини таъминлаш.

1. Картографик материаллар сифатли тайёрланишини назорат қилиш.

Доимий

Республика комиссияси,

Давлат статистика қўмитаси,

ҳудудий комиссиялар,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Миллий гвардия,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши мониторинги.

Доимий

3. Вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш, ўқитиш ва уларнинг иш юкламаларини белгилаш.

Доимий

4. Амалга оширилаётган ишларнинг доимий мониторингини олиб бориш.

Доимий

2021 йил ноябрь (синов)

5. Рўйхатга олиш белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш.

2023 йил ноябрь
(асосий)

II. Моддий-техник ва молиявий таъминот

14.

Аҳолини рўйхатга олишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Синов ҳамда асосий аҳолини рўйхатга олиш харажатлари сметасини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш:

иш ҳақи харажатлари;

асосий воситалар ва дастур учун харажатлар;

ходимларни ўқитиш харажатлари;

хизмат сафари харажатлари;

транспорт ижараси харажатлари;

норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни чоп этиш харажатлари;

ОАВда видеороликлар жойлаштириш харажатлари;

кутилмаган ва бошқа харажатлар.

2020 — 2025 йилларда

Давлат статистика қўмитаси,
тегишли вазирликлар ва идоралар

15.

Аҳолини рўйхатга олишни канцелярия буюмлари, моддий-техник воситалари ва бошқалар билан таъминлаш.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун талаблари асосида қуйидагиларни бажариш;

концелярия буюмларини сотиб олиш;

моддий-техник воситалари ва бошқа зарур масулотларни сотиб олиш.

2020 — 2025
йилларда

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

тегишли вазирликлар ва идоралар

III. Аҳолини рўйхатга олиш якунлари

16.

Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш.

1. Саволнома шакллари сонидан келиб чиқиб ҳар бир ҳудуднинг аҳолиси рўйхатини шаклланттириш.

2. Аҳоли сони тўғрисидаги жамланган маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Аҳолининг сони тўғрисидаги дастлабки маълумотларни эълон қилиш.

2024 йил
1 мартга қадар

Давлат статистика қўмитаси

17.

Аҳолини рўйхаттга олишнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

1. Бирламчи маълумотларни қайта ишлаш учун тайёрлаш.

2. Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2025 йил
1 январга қадар

Давлат статистика қўмитаси

18.

Аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш.

1. Электрон маълумотлар базасини таҳлил қилиш.

2. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш.

2025 йил
1 декабрга қадар

Давлат статистика қўмитаси

19.

Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижаларни эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш.

1. Якуний маълумотларни эълон қилиш.

2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ва бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш ва топшириш.

2025 йил
1 декабрга қадар

Давлат статистика қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания,

«Ўзархив» агентлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 09/20/710/1503-сон)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар