Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Суд ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Суд ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

03 март 2021 йил
77
0

 Пахтакор туман техникумининг мажлислар залида Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Акрам Шукуров ва Жиззах вилоят суди судьяси Луиза Халитовалар техникумнинг ўқитувчи ва талабаларга ҳуқуқий онгни ҳамда маданиятини шакллантириш ва юксалтириш, суд тизими фаолияти ва тизимдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликка киритилган ўзгартишлар юзасидан тушунчалар беришди.

Тадбирда талабаларнинг суд-ҳуқуқ соҳасида ўз билимларини бойитиш ҳамда жамиятга фойда келтирувчи эзгу мақсадларига етишишлари учун бир нечта мавзуларда кенг қамровли маъруза қилинди.

Хусусан, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Юртбошимиз томонидан 2020 йил 24 июль куни имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонлари ҳамда 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, коррупция ва одам савдоси тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, жорий йилнинг 12 январдаги суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик тўғрисидаги кодекслари, шу билан бирга маъмурий суд ишларини юритиш, иқтисодий, маъмурий жавобгарлик, жиноят-процессуал тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар айтиб ўтилди.

 Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди ва ушбу лойиҳа ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

 

 

 

 

 ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК

ВА ОАВ БИЛАН АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар