Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор тумани ҳокимининг навбатдаги Сайёр қабули “Нурли Пангат” ҚФЙда бўлиб ўтди.

Пахтакор тумани ҳокимининг навбатдаги Сайёр қабули “Нурли Пангат” ҚФЙда бўлиб ўтди.

05 март 2021 йил
55
0

 Йиғилишда, туман ҳокими Ш.Ҳ.Бабаев сўзга чиқиб, биринчи навбатда табиий газ масаласига тўхталиб ўтди.

Пахтакор тумани “Нурли Пангат” (Мингчинор ҚФЙдан ажралиб чиқган) ҚФЙ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 06-апрелдаги ЭДО-05/1-2598 (№ 26)-сонли топшириғининг 2-бўлим 1-8-бандларининг ҳамда 2016 йил 19-апрелдаги ЭДО-05/1-454 (№ 44)-сонли ва 2016 йил 7-апрелдаги 06-06/1-444 (№ 47)-сонли йиғилиш баёнлари, “Ўзтрансгаз” аксиядорлик компаниясининг 2016 йил 13-июндаги 345-сонли буйруғи, вилоят ҳокимининг 2015 йил 9-майдаги 132-сонли, 2016 йил 26-апрелдаги 164-сонли ва 2016 йил 14-июндаги 258-сонли қарорлари, “Марказгазтаъминот” УК Жиззах вилояти газ таъминоти бошқармасининг 2016 йил 15-июлдаги 105-и-сонли буйруғи, Пахтакор туман ҳокимининг 2015 йил 11-майдаги 371-сонли қарорларига асосан ушбу қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли хонадонларига табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар рўйхатига киритилганлиги ва табиий газ тармоғидан узилганлиги.

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига ёқилғининг бошқа турларидан яъни овқат тайёрлаш учун суюлтирилган баллонли газ билан, иситиш учун кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишлари тўғрисида “2-туманлараро газ таъминоти участкаси” томонидан 2015 йил май ойида расман огоҳлантирилганлигини.

Бугунги кунда истеъмолчиларни маиший газ балонлари билан таъминлаш бўйича корхонада барча шароитлар мавжуд бўлиб, “Нурли Пангат” ҚФЙ фуқароларининг хонадонлари суюлтирилган баллонли газ билан узлуксиз таъминланганлиги.

Ҳудуддаги туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 14-мактаб 2020 йил тўлиқ иситиш тизими янгидан қилиниб иситиш қозонхоналари қайтадан янгисига алмаштирилган.

Бундан ташқари жорий йилнинг 2-чорагида 14-мактабнинг тугалланмай қолган реконструксия ишлари давом этиб, тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.

Ушбу реконструксия ишларига мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун замонавий талабларга жавоб берувчи хожатхона, кўмир, ўтин ва ёқилғининг бошқа турдаги махсулотларини сақлаш учун омборхона, мактабдаги барча эшик ва ромларни иссиқликни сақловчи янги эшик хамда ромларни ўрнатиш, эскирган пол қисмларини янгисига алмаштириш режалаштирилганлиги ҳақида аҳолига кенг тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунинг дек, ҳудудда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ёшларнинг билимини ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш, аҳоли ўртасида боқимандачилик кайфиятини олдини олиш, бугунги кунда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, кўп қаватли уй-жойларнинг берилиши, моддий ёрдам ва болалар нафақаси берилиши тартиблари, хотин-қизлар ва ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда хотин-қизлар ҳамда ёшлар дафтари юритиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида гапириб, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергия ва табиий газ таъминоти юзасидан, уларни бартараф этиш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтди.

  1. Нурли ПангатҚФЙ Турон кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Рўзимуродова Шарофатнинг кўчасини таъмирлашда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими Ш.Бабаев ва тегишли соха мутахассислари томонидан хуқуқий асослантирилиб, тушунтирилди;
  2. Нурли ПангатҚФЙ Маънавият кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Бобоқулов Ражабалининг фарзандларига уй-жой қуриш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими Ш.Бабаев ва тегишли соха мутахассислари томонидан хуқуқий асослантирилиб, шахсий уй-жойларни қуриш учун ер майдони ажратиш “аукцион” орқали сотиб олиш мумкинлиги тўғрисида тушунтирилди;
  3. 3. Нурли ПангатҚФЙ Камар қишлоғида яшовчи фуқаро Жумабоева Нажиянинг ҳудуддаги болаларни мактабга қатнаши учун автобус ташкил этишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдошев ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш, муддати 20-март.
  4. 4. Нурли ПангатҚФЙ Турон кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро Хўжамуродова Гулноранинг муддатидан олдин нафақага чиқишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, сектор рахбари Э.Ахмедов ва тегишли соха мутахассислари томонидан томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин –муддати 10 кун;
  5. Нурли ПангатҚФЙ Камар қишлоғида яшовчи фуқаро Тўрақулов Тохирнинг ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам берилиши тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Хасанов ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, дастурга киритилишида амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин –муддати 1 ҳафта;
  6. Нурли ПангатҚФЙ Бахор кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Хўжамуродов Назарнинг ҳудудга интернет тармоғи ўтказилишида амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Хасанов ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, дастурга киритилишида амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин –муддати 1 ҳафта;
  7. Нурли ПангатҚФЙ Янгибўстон кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Дўстмуродов Алибекнинг маҳаллага камера ўрнатилишида амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, сектор рахбари Э.Ахмедов ва тегишли соха мутахассислари томонидан томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин –муддати 10 кун; 



     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

Умумий бўлим раҳбари Раъно Шеркулова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар