Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57

СЎНГИ ПУШАЙМОН.

23 март 2021 йил
124
0

 Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида А.Анваровга оид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят ишини кўриб тамомлаади.

А.Анваров 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йил 10 май кунига қадар ўзининг телефон аппаратига ўрнатилган, ўзининг номига расмийлаштирилган абонент рақамига интернет ижтимоий тармоғининг “Videogram” ижтимоий тармоғини ўрнатиб, мазкур ижтимоий тармоқнинг аккаунтини алохида номлаб, ушбу аккаунти орқали Ўзбекистон Республикасида чиқишлари тақиқланган “Абдуллоҳ Бухорий” исмли шахснинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган аудио, видео ва фото материалларни томоша қилиб уларнинг ғоявий таъсирига тушиб, мазкур материалларни ижтимоий тармоқнинг дўстлар саҳифасидаги жами 13 нафар танишларига юбориш тугмасини босиш орқали тарқатибган ва  бугунги кунга қадар мазкур тақиқланган ақидапарастлик ғоялари йўғрилган диний мазмундаги материалларни телефон аппарати хотирасида сақлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган адабиётшунослик экспертизасининг хулосасида “Ўзбекистон Республикасида чиқишлари тақиқланган “Абдуллоҳ Бухорий” исмли шахснинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган маърузалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган аудио, видео ва фото материаллар мавжуд. Уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади”-деб кўрсатиб ўтилган.

Судланувчи А.Анваров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, телефонидаги ушбу диний мазмундаги материалларни интернетдан олиб тинглаб келганлигини, уларнинг айнан қайси бири тақиқланган эканлигини билмаганлигини, уларни олишидан мақсади уларнинг гап сўзларига таъсирланиб олганлигини, телефонидаги диний мазмундаги материалларни танишларига ҳам таъсирлансин ва ўзининг намоз ўқиётганини билиб қўйишсин деган ҳаёл билан юбориб келганлигини, ҳозирда ушбу диний мазмундаги материалларни сақлаш ва тарқатиш жиноят эканлигини тушуниб етганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд, судланувчи А.Анваровга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, уни оилавий шароити ва моддий аҳволини, айбига иқрорлик билдириб қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгашининг кафиллик хатини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб

А.Анваров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси З.Р.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар