Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » ЁШЛАР МАСАЛАСИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

ЁШЛАР МАСАЛАСИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

26 март 2021 йил
52
0
  • ХОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Билимсиз кишига иш йўқ,
Илмсиз кишига ош йўқ.

 

         ЁШЛАР МАСАЛАСИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Туманимиз хокими Шукурулло Ҳабибуллаевич Бабаев жорий йилнинг 25 март куни туманимизнинг энг гўзал масканларидан бири бўлмиш Болалар мусиқа ва санъат мактабининг йиғилишлар залида ёшлар билан учрашди.

Йиғилишни туманимиз ҳокими Ш.Бабаев кириш сўзи билан очиб берди ва шу кунларда ёшлар орасида Тадбиркорликка қизиқиши кучли бўлган ёшлар кўплигини, шу билан бир қаторда боқимандалик кайфиятида юрган ёшларнинг ҳам йўқ эмаслигини айтиб, Бу ёшларни хозирги кун талабига мос равишда харакат қилишлари ва ўз интилишлари йўлида  ўқиб изланишлари зарур ва замон талаби эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг Сектор раҳбарлари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Йиғилишда сўз олган туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Фаррух Пиримқулов хам ёшларга хозирги кун талабига мос равишда туманимиз шароитидин келиб чиқиб, слайд кўринишида бизнес режаларни тақдим қилиб,  йиғилганларга бу бизнес режаларни аниқ таҳлил қилиб тушунча берилди. Йиғилиш давомида 20 га яқин таклиф ва масалалар кўтарилди шундан 15 таси жойида ҳал этилиб, 3 таси муддат талаб қилганлиги сабабли тегишлилигича бириктирилиб, ижрога йўналтирилди.  

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшлар бандлигини таъминлаш уларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва уларни ўзлари даромад топиб, оиласи ва ўзини келажагини таъминлашлари учун ҳамда хозирги кунда тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда учраётган муаммо ва янгидан янги таклифлар билан чиқаётган ёшларни қўллаб қувватлаш шу билан бир қаторда уларни катта хаётга ўз ўринларини мустахкам эгаллашлари учун ёрдам қўлини чўзишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сардорбек ЛАПАСОВ

Ёшлар ишлари агентлиги

Пахтакор тумани бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар