Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор қишлоқ фуқоралар йиғинида Наврўз сайли тантаналари бўлиб ўтди.

Пахтакор қишлоқ фуқоралар йиғинида Наврўз сайли тантаналари бўлиб ўтди.

01 апрель 2021 йил
30
0

 Эрта тонгдан янграган карнай-сурнай садолари, Деҳқон бобо, Наврўзой ва миллий либосдаги жарчилар барчани Наврўзи олам билан муборакбод этиб, байрам шодиёналарига чорлади. 

 Пахтакор қишлоқ фуқоралар йиғини кўчалар кесимида хонадонлар томонидан ўзига хос майдон ва саҳналар тайёрланиб, байрамона, баҳорий тарзда безатилди. 

Кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, тумандан келган меҳмонлар, сайёҳлар иштирок этган байрам сайли барчага хуш кайфият улашди.   

 Баҳорий таомлар, миллий ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, театр жамоалари, турли ансамбллар, дорбозлар, аскиячилар, жажжи болажонларнинг чиқишлари байрам тантаналарига ўзгача файз киритди. 

 Бу йилги Наврўз байрами халқ сайли тарзида янада шукуҳли, миллий қадриятларимиз акс этган ҳолда ўтказилмоқда, – дейди маҳалла оқсоқоли Муродимов Исмоил бобо. – Халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг яхши намуналари, шўх қўшиқ  лапарлар баҳорни, Наврўзни соғинган дилларга хушнудлик бахш этди.

 

 

 

 

 Маҳалла котиби Хўжамқулов Ширинбой

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар