Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Енгил жазо оғирига алмаштирилди.

Енгил жазо оғирига алмаштирилди.

01 апрель 2021 йил
72
0

 Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида Х.Хайдаровни озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақидаги Пахтакор туман ИИБ бошлиғининг тақдимномасини кўриб чиқди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 2020 йил 7 февралдаги ҳукмига кўра Х.Хайдаровга ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайиналаниб ЖКнинг 62-моддасига асосан 1 ой 8 кун озодликни чеклаш жазоси ўталган деб хисобланган.

Судда сўралган Х.Хайдаров Пахтакор туман ИИБ бошлиғи тақдимномаси билан танишганлигини, унга эътирози йўқлигини, ҳақиқатдан жазони ўташ тартиб қоидалари ИИО пробация гуруҳи ходимлари томонидан тушунтирилганлигини, лекин бунга амал қилмай, алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлигини баён қилиб келганлигини, енгиллик беришни сўради.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, маҳкум Х.Хайдаров озодликдан чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келиб, унга нисбатан тайинланган 4 йил озодликни чеклаш жазосининг 9 ой 3 кунини ўтаган, 3 йил 2 ой 27 кун жазоси ўталмай қолган.

Суд иш материалларини маҳкумнинг шахсий йиғма жилди билан бирга ўрганиб чиқиб, прокурор фикрини эшитиб, маҳкум жазони ўташдан қатъий равишда бўйин товлаб келганини инобатга олиб, Пахтакор туман ИИБ бошлиғининг ўталмаган озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини қаноатлантириб маҳкум Х.Хайдаровнинг ўталмаган 3 йил 2 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилди ва у суд залидан қамоққа олинди.

        Имконият тузалиш учун, бўйин товлаш учун эмаслигини англаашимиз зарур.

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман суди раиси

З.Р.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар