Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

03 апрель 2021 йил
53
0

 1.Туманда халқ таъимига қарашли умум таълим мактабларининг бугунги кун ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда қизил, сариқ ва яшил тоифадаги мактаб директорларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.

2. Тумандаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган айрим фуқароларга моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

                                                                                                                         

2019-2020 ўқув йилида Пахтакор тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларини битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши тўғрисида

Бугун юртимизда илм-фанга эътибор юқори чўққига чиқди. Бу борада муҳим фармонлар, қарор ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда.
Зеро, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир.

Бугунги кунда, Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 20 та умумтаълим мактабида 12466 нафар ўқувчилар, шундан, 30 та синф комплектида 865 нафар 11-синф битирувчилари таҳсил олишмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим - тарбия ва илм фан соҳаларини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6108-сонли фармони ва 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим - тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4884-сонли қарори ижроси юзасидан туман халқ таълими тизимида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 20 та таълим муассасасида жами ўқитувчилар сони 959 нафар бўлиб, шундан 27 нафари (2,8 %) олий тоифали, 102 нафар (10,6%) биринчи тоифали, 334 нафар (34,8%) иккинчи тоифали, 417 нафар (43,5%) мутахассис тоифали ўқитувчилар ташкил қилади.

2020-2021 ўқув йилида мактаб битирувчиларидан олинган сўровнома натижаларига кўра, 865 нафар битирувчилардан 818 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагини билдиришган. Бу натижа умумий ўқувчилар сонининг 94% ини ташкил этади. Битирувчиларнинг 11 нафари олтин медалга, 2 нафари кумуш медалга давогар бўлиб, 8 нафар иқтидорли ўқувчилар вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган “Олтин фонд” жамғармаси аъзолигига қабул қилинган.

Битирувчиларининг олийгоҳларга кириши даражасини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари қамрови бўйича энг паст натижа кўрсатган умумтаълим мактаблари кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактабларига бириктирилган ва қуйидаги амалий ишларни бажариш белгилаб берилган:

Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.

Келгуси йилдан бошлаб, 7-синфдан ўғил-қизларнинг касбга қизиқишларини аниқлаш ва босқичма-босқич касбга йўналтириш амалиёти жорий қилиниши белгиланди. Ҳудуддаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш корхоналари мактабларга бириктирилади.

Ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бўйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди. Рейтинг натижаларига қараб, мактаб директорлари ва ўринбосарлари, ўқитувчилар, ҳокимлар ва уларнинг таълим бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Мактаблар билим билан бирга тарбия, маънавият маскани ҳамдир. Давлатимиз раҳбари бу ишларга ҳудудларда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчиларни кенг жалб қилиш, мактабларнинг директор жамғармасидан ва маҳаллий бюджет маблағларидан  уларга ойлик маош тўлаш лозимлигини таъкидлади.

Кўриб чиқилган масалалар ҳаммадан, мактаб директоридан бошлаб вазиргача бўлган барча бўғиндаги раҳбарлардан юксак масъулият ва юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилади. Бу – йиллар давомида кўринмайдиган, аммо натижаси яқин 10-15 йилда бутун мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартиришга асос бўладиган қудратли манба ҳисобланади. Юртбошимизнинг таълимга бўлган мисли кўринмас даражадаги эътиборига, саъй-ҳаракатларига жавобан туманимиз таълим тизимида катта ислоҳотлар бошлаб юборилди. 2020 йилда битирувчилари олий таълим муассасаларига қамраб олиниши бўйича республика бўйича етакчилик қилаётган Бухоро вилояти Қоракўл тумани тажрибасини ўрганиш ва Жиззах вилояти Пахтакор тумани намунавий мактабини яратишни, мактаб директорлари ҳам менежерлик бўйича малакаларини ошириб, ўзларининг бу борада салоҳиятларини намойиш қилишлари учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилган. Жумладан, мактабларда бепул тўгараклар фаолиятини тизимли равишда ташкил қилиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўз устида мунтазам ишлашлари учун етарли шароитлар яратиш, самарали меҳнат қилаётган ўқитувчиларни муносиб тарзда рағбатлантириб бориш ишларини амалга ошириш лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сон қарори ижросини амалга ошириш мақсадида туманимиздаги 9-умумий ўрта таълим мактаби математика фанига, 4-умумтаълим мактаби кимё, биология фанларига ихтисослашган мактаб сифатида янги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлайди.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида шахсан муассасанинг биринчи рахбари масъуллигида "Абитуриентлар штаби" ташкил этилган.

Бугунги кунда тумандаги ҳар бир мактабга халқ таълими бўлими методистлари ва ҳар бир битирувчига фан ўқитувчилари бириктирилиб, Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пахтакор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 2, 8, 9-умумтаълим мактаблари ва 31-сонли ИДУМ Kundalik.com электрон тизими асосида самарали фаолият олиб бормоқда. Йил якунига қадар қолган 14 та умумтаълим мактаблари ҳам Kundalik.com электрон тизимига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сон қарори ижросини амалга ошириш мақсадида туманимиздаги 9-умумий ўрта таълим мактаби математика фанига ихтисослашган мактаб сифатида янги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлайди.

Мазкур ишларни амалга оширишда туманда ташкил этилган сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Республика таълим инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилида, Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфида фаолият юритаётган 18 та умумий ўрта таълим мактабларининг 705 нафар битирувчиларидан 55 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган. Бу жами битирувчиларнинг 7 % ини ташкил этган.

2019-2020 ўқув йилида 1032 нафар битирувчилардан 128 нафари олий таълим муассасалари талабаси бўлишган. Бу натижа умумий ўқувчилар сонининг 12,5%ини ташкил этган.

Шундан, 292 нафар битирувчилар ишсиз, 78 нафари техникумда таҳсил олмоқда, 54 нафар доимий ишда, 417 нафар битирувчилар мавсумий ишга жойлашишган, 63 нафари ҳунармандлик сирларини ўрганишмоқда.

Туман халк таълими булими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари 11-синф битирувчиларининг 2019-2020-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларига кўра 11 та мактабда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун етарли даражада ишлар ташкил этилмаган.

2019-2020 ўқув йилида 18 та умумий ўрта таълим мактабларидан эришган кўрсаткичлар рейтингига кўра 1 та “яшил рангли” (31-ИДУМ),
6 таси “сариқ рангли”, 11 таси “қизил мактаблар” рўйхатига киритилган. Бу сохада кўрсаткичларни яхшилаш борасида 2020-2021-ўқув йилида қизил мактаблар сонини йўқ қилиш назарда тутилган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Пахтакор тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ф.Қўлдошевнинг “2019-2020 ўқув йилида Пахтакор тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларини битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Пахтакор тумани халқ таълими бўлими мудири Д.Хайриқуловага:

2019-2020 ўқув йилида битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши юзасидан фоиз кўрсаткичлари 10% дан кам бўлганлиги учун 5, 16, 11, 6, 13, 3, 7, 14, 17, 8, 12 мактаб директорларига навбатдаги интизомий жазо чораси қўлланиши юзасидан белгиланган тартибда Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасидан сўраш;

Ушбу мактабларнинг 2020-2021 ўқув йилида 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши кўрсаткичини 25 % дан ошириш чораларини кўриш;

Битирувчиларининг олийгоҳга кириши буйича энг паст натижа кўрсатган умумталим мактаблари кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактабларига бириктириш ва қуйидаги амалий ишларни бажариш:

- мактабнинг келгуси йилдаги битирувчиларининг билим даражасини ва таълим сифатини кескин ошириш ва 2021 йилда уларнинг камида 60 фоизини олий таълим муассасаларига киришини таъминлаш. Бунда;

- А.Қодирий номидаги Педагогика институти билан ҳамкорликда педагог ходимларга методик ёрдам бериш максадида ўкитишни ташкил этиш;

- барча таълим муассасалари негизида асосий фанлардан малакали мутахассис ўқитувчиларни жалб килган ҳолда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида бепул репетиторлик соатларини мунтазам равишда ташкил этиш;

- мактаб битирувчиларининг касб-ҳунарга лаёқатини аниқлаш бўйича сўровномалар ўтказиш ва аникланган йўналиши бўйича тегишли тавсиялар бериш;

- ўқув йилининг якунида ўқитувчиларнинг малака оширишлари ва ўз устида ишлашлари учун шароит яратиш, янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўришлари учун шароит яратиш;

- ўқитувчилар рейтингини аниқлаш, мактаб ва туман микёсидаги ўрнини белгилаш, мониторингини йўлга қўйиш, рейтинг натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар қўшиб бериш механизмини жорий қилиш;

- “Оила-маҳалла-мактаб-олийгоҳ” ҳамкорлиги асосида мактаб ўқувчиларининг давомати, дарсга ва бошка қўшимча машғулотларга жалб этган ҳолда 11-синф битирувчиларининг таълимдан кейинги боскичи олий таълимга қизиқишини ўрганиб чиқиш юзасидан аниқ чора- тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаларини амалга оширсинг.

  1. 2019-2020 ўқув йилида битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши бўйича “сариқ мактаб” тойифасига киритилган 15, 2, 1, 4, 9, 18 мактаб директорлари 30 фоиздан камлиги кўрсатиб ўтилиб, келгусида интизомий чора қўлланиши бўйича огоҳлантирилсин.
  2. Пахтакор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ф.Қўлдошев, молия бўлими (А.Мелибоев), халқ таълими бўлими (Д.Хайриқулова)га, туман маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан, 2019-2020 ўқув йилида битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши бўйича 53,8 % етказиб, “яшил мактаб” тойифасига киритилган, 31-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Бўронова Хаётхон Абдужалиловнани меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида,
    31-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Валибекова Лола Рахматовна ва Абдурасулова Адолат Қўзибоевналарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдоридан рағбатлантириш топширилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси, туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Қўлдошевлар зиммаларига юклатилсин.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

  

Сессия раиси Ш.Каримов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар