Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Туман ҳокимининг навбатдаги Сайёр қабули “Мингчинор” ҚФЙ да бўлиб ўтди.

Туман ҳокимининг навбатдаги Сайёр қабули “Мингчинор” ҚФЙ да бўлиб ўтди.

02 апрель 2021 йил
12
0

 Туман ҳокимлиги, давлат бошқаруви, хўжалик ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари, ташкилот, корхона ва идоралар рахбарлари иштирокида “Мингчинор” ҚФЙ да истиқомат қилувчи (фаолият юритувчи) жисмоний ва юридик шахсларнинг оммавий қабулида кўтарилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишишни туман ҳокими Ш.Бабаев олиб борди.

 Туманда ўтказилган оммавий қабулда кўрилган мурожаатларнинг сифатли ўрганиб чиқилишини ташкил этиш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир ишларни жадаллаштириш ҳақида.

 

Йиғилишда, туман ҳокими Ш.Ҳ.Бабаев сўзга чиқиб, ҳудудда бунёдкорлик, ободонлаштириш ва қишлоқни обод қилиш бўйича кенг кўламдаги қурилиш ва реконструкция ишлари жараёнида ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши, шунинг билан бирга уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, электр энергия, ичимлик суви, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўп қаватли уйларнинг таъмири, шахсий уй-жойларнинг атрофларини ободонлаштириш, томорқалар ҳолати, хонадонлар тозалиги, ҳудудни ободонлаштириш учун ҳашарлар ташкил қилиш, аҳоли ўртасида боқимандачилик кайфиятини олдини олиш бўйича, қўни-қўшничилик оқибати, ҳудуддаги ётиб қолган кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини бартараф этиш, оилавий тадбикорликни ривожлантириш, ёшларни меҳнатга ўргатиб бориш, назоратга олиш, жиноятчиликни олдини олиш учун уларни иш билан банд этиш, оилани режалаштириш, ҳозирги пандемия даврида карантинга риоя этиш тўғрисида гапириб, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергия ва суюлтирилган баллонли газ таъминоти юзасидан, уларни бартараф этиш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, сайёр йиғилишда 9 та мурожаат атрофлича ўрганилди.

1.Туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдошев, туман халқ таълими бўлими  мудири Д.Хайрқуловаларга ”Мингчинор” ҚФЙ Тўмарис қишлоғида яшовчи фуқаро Холмуродов Омонннинг қишлоқдаги 16-ўрта мактаб филиалини кенгайтириш ва компьютер жихозлари билан таъминлашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатини тааллуқлилиги бўйича ва батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида 12-апрелга қадар:

2.”Буюк ипак йўлиҚФЙ Меҳнатобод кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро Кенжаева Нурхоннинг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида паррандачилик йўналишида кредит ажратишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими 1-ўринбосари Ш.Шодмонов ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, паррандачилик йўналишида Агро банк томонидан 25 млн.сўм кредит маблағи ажратилиб, ижобий ҳал этилди;

3.Туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ш.Шодмонов, туман бюджетдан ташкари пенсия бўлими масъул ходими О.Қодировларга 1 ҳафта муддат ичида “Мингчинор” ҚФЙ Ойбек кўчаси 49- уйда яшовчи фуқаро Алиқулова Зулфира, Улуғбек кўчаси 26-уйда яшоачи фуқаро Журсунова Маҳкамнинг вояга етмаган фарзандларига нафақа пули олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатини тааллуқлилиги бўйича ва батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида 9-апрелга қадар:

  1. ”Буюк ипак йўлиҚФЙ Ал-Фарғоний кўчаси 58-4-уйда яшовчи фуқаро Ҳакимова Чиннигулнинг оилавий шароитини инобатга олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, ҳомий томонидан озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилиб, ижобий ҳал этилди;

5.”МингчинорҚФЙ Н.Қудратов кўчаси 10-2-уйда яшовчи фуқаро Султонова Зулфиянинг оилавий шароитини инобатга олиб, отасини даволатиш учун ордер олишда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаати тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, ордер олишда амалий ёрдам берилиб, ижобий ҳал этилди;

6.Туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Хасанов, туман электр тармоқлари корхонаси рахбари Х.Пўлатовларга ”Мингчинор” ҚФЙ Ҳ.Олимжон кўчаси 17-2-уйда кўчасида яшовчи фуқаро Хазратқулова Фазилатнинг уйини олдидаги симёғочни алмаштиришда амалий ёрдам ҳақидаги мурожаатини тааллуқлилиги бўйича ва батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида 10-апрелга қадар:

7.Туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдошев, туман тиббиёт бўлими бошлиғи Ш.Болтаевларга 3 кун муддат ичида ”Мингчинор” ҚФЙ Ойбек кўчаси 41-уйда яшовчи фуқаро Баратова Ойимхолнинг турмуш ўртоғининг кўзини даволатишда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатини тааллуқлилиги бўйича ва батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида 12-апрелга қадар:

8.Туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Хасанов, туман уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ХУЖМШлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Ф.Казакбоевлар 3 кун муддат ичида “Мингчинор” ҚФЙ Мустақиллик кўчаси 8-6-уйда яшовчи фуқаро Журсинова Озоданинг уйини том қисмини таъмирлашда амалий ёрдам тўғрисидаги мурожаатларини  тааллуқлилиги бўйича ва батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний тартибда ҳал этиш, натижаси ҳақида 6-апрелга қадар:

9.“Мингчинор” ҚФЙ да яшовчи фуқаро Солиева Шоиранинг соғлигини тиклашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокими ўринбосари Ф.Қўлдошев ва тегишли соха мутахассислари томонидан назоратга олиниб, фуқаро туман тиббиёт бўлимига даволаниш учун йўлланма берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Баённома тузувчи: Р.Шеркулова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар