Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » • ТАДБИРКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ

• ТАДБИРКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ

06 апрель 2021 йил
45
0

 ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни парламентга мурожаат билан чиқиш қилиб, ўз нутқида ёшларни қўллаб-қувватлаш долзарб эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди ва 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Ушбу таклиф жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Худди шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида ҳам ёшларимизни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” деб таърифлади.

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси қошидаги “Жиззах бизнес мактаби” нодавлат таълим муассасаси, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги вилоят бошқармаси, “Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилояти минтақавий филиали ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда Пахтакор туманида кредит олиш учун ўқиш истагини билдирган 23 нафар ёшлар бир ҳафта мобайнида малакали ўқитувчи, мутахассислар томонидан 48 соатлик режа асосида ўқитилди ва дарслар якунида ўзлаштириши даражаси қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган имтихонга асосан 15 нафар ёшлар тадбиркорлик учун имтиёзли кредитга сертификатларни қўлга киритдилар. Эндиликда бу ёшлар тадбиркорликнинг назарий билимларига ҳамда тадбиркорликнинг бошланғич кўникмаларига  эга бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сардорбек ЛАПАСОВ

Ёшлар ишлари агентлиги

Пахтакор туман бўлими мутахассиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар