Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Дилором МФЙ ёшлари «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» соҳиби

Дилором МФЙ ёшлари «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» соҳиби

29 май 2021 йил
80
0

 Пахтакор туманида мини футбол бўйича 17-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи кубоги” Пахтакор туман босқичи бўлиб ўтди. Унда секторлар кесимида 15 та жамоа иштирок этиб, 220 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Спорт мусобақалари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланди.

Мусобақанинг ҳудудий босқичи секторлар кесимида ўтказилди.

“Тошкент” МФЙдаги сунъий қопламали стадионда ўтказилган финал учрашувларида "Олмазор", "Дилором", "Окбулок" ва "Чаманзор" маҳаллалари ёш чарм тўп усталари қизғин ва ёрқин таассуротларга бой баҳсларда иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра 4-ўринни “Чаманзор”, 3-ўринни “Окбулок”, 2-ўринни “Олмазор” жамоалари қўлга киритишган бўлса, "Дилором" маҳалласи ёшлари биринчи ўринни эгаллаб, «ДХХ бошлиғи кубоги» Пахтакор туман босқичи ғолибига айландилар.

Пахтакор туманидаги марказидаги “Маданият маркази” истирохат боғида ўтказилган мусобақа иштирокчиларини муносиб тақдирлаш маросимида Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бабаев, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошкармаси рахбарияти, Давлат хавфсизлиги хизмати Пахтакор тумани бўлими раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Ғолибларга тегишли даражадаги диплом, медал ва эсталик совғалари тантанали тарзда топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар